«Мусулмон аёл учун секс бўйича дарслик: ақл бовар қилмайдиган яқинлик бўйича ҳалол қўлланма» (The Muslimah Sex Manual: A Halal Guide to Mind Blowing Sex) китобининг Умм Мулязат тахаллусини олган муаллифи ҳикоя қилишича, бундай қўлланма ёзиш фикри унга турмушга чиққанидан сўнг эри билан жинсий ҳаёт борасида жиддий муаммоларга дуч келган андишали бир ёш мусулмон аёл билан суҳбат қурганидан кейин келган, деб хабар беради The Guardian.
Умм Мулязатнинг сўзларига қараганда, художўй оилаларда ўсиб, тарбия топган кўплаб яхши фазилатларга бой ва жинсий яқинлик ҳақида умуман тасаввурга ҳам эга бўлмаган мусулмон қизлар «катталар ҳаёти»га мослашишда қийинчиликларга дуч келади, чунки бу масалада катта ёшдаги аёллар ёки мутахассислар билан маслаҳатлашишдан уялади.
Дин қонун-қоидаларига мувофиқ никоҳсиз яқинлик қилишга йўл қўйиб бўлмаслиги борасидаги фикрларни шубҳа остида ҳам қолдирмаган ҳолда, америкалик ёзувчи ўзининг қўлланмасида жинсий ҳаёт алифбосини батафсил ёритиб берди ва эр-хотиннинг иккаласи учун шариат меъёрларини бузмасдан қандай қилиб ёқимли қилиш мумкинлигини тушунтирган.
«Мен кўп ижобий жавоблар оляпман, лекин норозилик кайфиятидаги ва ҳатто ошкора қабиҳ сўзлар ҳам янграмоқда. Бир аёл қизлар буларнинг ҳаммасини онасидан ўрганиб олиши мумкинлигини айтган. Лекин мен она ўз қизи билан бундай нозик мавзуларда очиқ-ойдин суҳбатлашишига шубҳа билдираман», -деди Умм Мулязат.
Муслима қизнинг жинсий ҳаёт ҳақидаги китоби
Америкалик муслима аёл Ислом нуқтаи назаридан эр-хотининг жинсий ҳаёти ҳақида китоб чоп этди ва ўқувчилардан келган – ҳам миннатдорчилик билдирилган, ҳам норозилик оҳангидаги хабар ҳақиқий бўрони остида қолди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси