close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
23.11.2021 15:28

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати шанба куни Қўшма Штатларни уруш давом этаётган мамлакатда юзага келаётган гуманитар инқирозни ҳал қилишда ўз ҳиссасини қўшишга чақирди, дея хабар беради Anadolu агентлиги.

13.11.2021 01:06

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон» Кобулдаги кинотеатрлар фаолиятини тақиқлаб қўйди, хабар беради Фергана сайти Associated Press агентлигига таяниб.

12.11.2021 06:23

Кичик Аҳмад Масъуд олий раҳнамо Али Ҳоманаий билан Эронда учрашди ва у кичик Масъуд бошчилигидаги Миллий озодлик фронтини афғон инқирозидан чиқиш йўлини топиш учун «Толибон» билан муросага келишга уриниб кўришга чақирди.

11.11.2021 16:58

«Толибон» ҳаракатининг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоларига мурожаат қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг Афғонистондаги мухбири хабар берди.

10.11.2021 05:00

Афғонистон шимолида 29 ёшли фуқаролик фаоли ва иқтисодиёт ўқитувчиси Фрозан Сафи отиб ўлдирилган. Кузатувчиларнинг қайд этишича, бу қарийб уч ой муқаддам Афғонистонда «Толибон» ҳаракати вакиллари ҳокимиятга келганидан бери аёл ҳуқуқ ҳимоячисининг илк шов-шувли ўлимидир.

01.11.2021 10:54

«Толибон» ҳаракати етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода Қандаҳорда илк бора оммавий чиқиш қилди, хабар беради Туркиянинг TRT телеканали. Унинг нутқи сиёсатдан йироқ бўлиб, асосан диний масалаларга бағишланди. Бироқ, у «Толибон» раҳбарияти учун Худонинг марҳаматини сўради.

25.10.2021 19:03

"Толибон" томонидан тайинланган Афғонистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Назар Муҳаммад Мутмаин Афғонистон аёллар ёшлар волейбол терма жамоаси ўйинчиси Маҳжабин Ҳакимий радикал «Толибон» ҳаракати жангарилари томонидан қатл этилгани ҳақидаги хабарларни рад этди, деб хабар бермоқда zakon.kz.

23.10.2021 13:53

Афғонистонда ҳокимиятни ўз қўлига олган «Толибон» ҳаракати аъзолари мамлакат ёшлар терма жамоаси учун ўйнаган волейболчи қиз Махжабин Ҳакимийни қатл этишди, деб хабар қилади zakon.kz.

23.10.2021 10:28

«Толибон» етакчилари АҚШ ҳукуматига Афғонистон Марказий банкига тегишли бўлган ва мамлакат ҳудудидан ташқарида сақланаётган миллиардлаб долларлик активларни кайтариш ҳақида мурожаат қилди, деб хабар беради ал-Жазира. Бироқ америка ғазначилик вакили «Толибон» бу маблағлардан фойдаланиш имкониятини кўрмаётганлигини айтди.

21.10.2021 14:09

Мавлавий Ҳибатулла Ахундзода Саудия Арабистони подшоҳи, Туркия президенти ва Ливерпуль футбол жамоаси юлдузи Муҳаммад Салоҳлар қаторидан жой олди. Дунёнинг энг қудратли 500 мусулмони рўйхатига яна унинг муовини Мулла Бародар ҳам тушди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase