Хайбатулла Ахундзада «ўзининг жасур аскарлари ва толиблари билан суҳбатлашиш учун» маҳаллий «Ҳакима» мадрасасига ташриф буюрди. Тадбирда хавфсизлик кучайтирилди, расм ва видеолар расман эълон қилинмади. «Толибон»нинг ижтимоий тармокларидаги аккаунтларида Ҳайбатуллоҳ Охундзода нутқининг ўн дақиқалик аудио ёзуви эълон килинди, дея хабар бермоқда ТРТ. Унда жангда ҳалок бўлган толибларга эҳтиром билдирди.
Ҳайбатуллоҳ Охундзода 2016 йилда Ахтар Мансур дрон зарбаси билан ўлдирилгач, «Толибон» етакчисига айланди. У илгари ҳеч қачон оммавий чиқишлар қилмаган ва унинг қаердалиги узоқ вақт номаълум эди. «Толибон»нинг Афғонистондаги ғалабасидан сўнг Қандаҳорга келди.
Ҳозир «Толибон» халқаро ҳамжамият билан алоқалар ўрнатиб, Афғонистонда қонуний ҳокимият сифатида тан олинишига эришмоқчи. Октябр ойида Москвада ўн мамлакатдан келган дипломатлар иштирокида музокаралар ўтказилди. «Толибон» биринчи марта ҳукумат вакиллари сифатида келди.
«Толибон» етакчиси биринчи бор жамоат тадбирида қатнашди
«Толибон» ҳаракати етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода Қандаҳорда илк бора оммавий чиқиш қилди, хабар беради Туркиянинг TRT телеканали. Унинг нутқи сиёсатдан йироқ бўлиб, асосан диний масалаларга бағишланди. Бироқ, у «Толибон» раҳбарияти учун Худонинг марҳаматини сўради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди