Тергов қўмитаси Россиядаги ўзбеклар жамияти етакчисига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин "Ватандош" минтақалараро ўзбеклар жамияти раҳбари Усмон Баратовга нисбатан жиноий иш қўзғатишни буюрди, деб ёзади "Коммерсант".
Кирилл Россия ҳукумати сиёсати билан келишмовчиликни гуноҳга тенглаштирди
Мамлакатни тарк этган, хатосини англаб, тавба ҳисси билан қайтган одамларни ҳайдаб бўлмайди, деди Патриарх Кирилл Россия ҳукумати сиёсатидан норозиликни гуноҳга тенглаштирган ҳолда.
Муҳожирлар билан вазият ёмонлашди, "ўзликни йўқотиш" хавфи бор - Кирилл
Патриарх Кириллнинг таъкидлашича, "ўзликни йўқотиш, Россияни йўқотиш" хавфи бор, чунки интеграция қилишни истамайдиган (яъни, насроний бўлишни истамаган - Абу Муслим) муҳожирлар билан боғлиқ вазият йил сайин ёмонлашди.
Россияда масжидлар учун уруш: Калининградда 100 та черков бор, лекин биронта масжид йўқ
Россия Федерациясининг энг ғарбий минтақаси, Калининград областида суд масжид қурилишини давом эттиришни тақиқлади. У нафақат бундай тақиқни чиқарди, балки мусулмонлар масжиди қуриш учун сотиб олган ерларни ҳам мусодара қилишга қарор қилди. Бу Калининграддаги ягона масжидга айланган бўлар эди.
АҚШ Россиянинг заиф нуқтасини топди
Россия ташқи ишлар вазирлиги Украинага иқтисодиётини тиклашга ёрдам бериш учун Россия активлари мусодара қилинган тақдирда, Россия АҚШ билан дипломатик алоқаларни бекор қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Россия мусулмонлар диний идораси мусулмонларга криптовалютадан фойдаланишга рухсат берди
Мусулмонлар томонидан криптовалютадан фойдаланишга умуман рухсат берилган, бироқ ундан фойдаланишда маълум чекловлар мавжуд, деди Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси (РФ МДИ) раиси ўринбосари, Москва муфтийси Илдар Аляутдинов жума куни РФ МДИ Уламолар (олимлар) кенгашининг иши натижалар бўйича «РИА Новости» агентлигига.
Захар Прилепин собиқ СССР ҳудудларини Россия Федерациясига қўшиб олишни ва “уларнинг аҳолисига рус тилини ўргатиш”ни таклиф қилди.
Россиялик ёзувчи, «Справедливая Россия» партияси аъзоси Захар Прилепин Ўзбекистонни ва бошқа қўшни давлатларни Россияга қўшиб олишни таклиф қилди. Унинг фикрича, СССРнинг қулаши ҳақидаги барча ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб тан олиш, қўшни давлатларни эса жуда кўп фуқаролари Россияга келгани баҳонасида «шунчаки тўлалигича қўшиб олиш» керак.
Россия Украинада улкан талофат кўрган
Деярли икки йилдан бери давом этаётган урушда Россия Украина сарҳадида улкан талофатлар кўрган, жумладан сўнгги тўқнашувларда.
Россияда 15,7 млн киши қашшоқ
Росстат Россияда қашшоқлик чегарасидан пастда яшаётганлар сонини 15,7 млн киши деб баҳолади
Айнуддин патриарх Кириллни ал-Фахр ордени билан тақдирлади
Рус православ черковининг ислом дунёси билан динлараро муносабатларини узоқ муддатли ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун: патриарх Кирилл Россия Федерацияси мусулмонлар диний идораси раҳбари Равил Айнуддин томонидан I даражали "ал-Фахр" ордени билан мукофотланди.