Деярли икки йилдан бери давом этаётган урушда Россия Украина сарҳадида улкан талофатлар кўрган, жумладан сўнгги тўқнашувларда.
АҚШ разведкаси "Америка Овози"га ошкор этган маълумотларга кўра, Россия октабр ойидан бери Украина шарқидаги Авдиивка-Новопавливка ҳудудидаги олишувларда 13 мингдан ошиқ ҳарбийсини бой берган.
Украина армияси Россиянинг 220 дан ортит жанговар воситаларини чилпарчин қилган. Бу олти баталён қўлидаги техника демакдир.
“Россия бу жангларда ҳеч нарсага эриша олмаган", - дейди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши сўзловчиси Адриен Уотсон.
"Кремл қўшинлари қаттиқ зарар кўрган. Бироқ улар ҳамон ортга юрмаяпти. Россия қиш қаҳратонидаги ҳарбий қийинчиликлар Ғарбнинг ёрдамини камайтиради, деган умидда. Унинг кучлари заифлашган, ўқ-дори оз, техника чарчаган".
Украина раҳбари Володимир Зеленский Вашингтонга ташриф буюриб, Конгрессдан мададни тўхтатмасликни сўрар экан, АҚШ разведкаси айтим маълумотларни аён этишга қарор қилган.
Зеленский Америка қонунчиларидан Украина қуролли кучларини қувватлашда давом этишга ундамоқда. Акс ҳолда, дейди у, Россия устун келиши мумкин, Владимир Путон билан билан чекланмай бошқа давлатларга ҳам бостириб кириши мумкин.
“Сиз ёрдам беринг ва Украинага ишонинг. Биз ҳам сиздан умидвормиз, сизга суянишни хоҳлаймиз", - дейди Зеленский.
Оқ уй Киевга зарур кўмак кўрсатиш учун Конгрессдан 61 миллиард доллар сўрамоқда.
Республикачилар орасида бунга қаршилар кўп. Улар аввало АҚШ-Мексика чегарасини мустаҳкамлаш учун маблағ ажратиш зарур, деган талабни қўймоқда.
Оқ уй эса ҳар бир дақиқа ғанимат дея Украинага тезроқ ёрдам беришга чақирмоқда.
"Бу давлат ўзини ҳимоя қилиши учун нимаики керак бўлса, бера оламиз ва беришимиз керак", - дея билдиради Байден маъмурияти.
АҚШ ҳарбий кучлари ва разведка раҳбарлари таҳлилича, Украинадаги уруш Россияни 5-10 йил орқага тортган, унинг армияси тинимсиз зарба емоқда.
Мудофаа вазири Ллойд Остин фикрича, Путин Украинани ютишни ва шу тариқа Американи ҳам енгишни хаёл қилмоқда.
“Кремл агрессиясига бугун муносиб жавоб бермасак, қолаверса бошқа агрессорларга ҳам вақтида чора кўрмасак, улар ҳаддидан ошаверади, кўпроқ қон тўкилади, вайронагарчилик кўлами кенгаяди", - дейди Остин.
Россия Украинада улкан талофат кўрган
Деярли икки йилдан бери давом этаётган урушда Россия Украина сарҳадида улкан талофатлар кўрган, жумладан сўнгги тўқнашувларда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси