Россия ташқи ишлар вазирлиги Украинага иқтисодиётини тиклашга ёрдам бериш учун Россия активлари мусодара қилинган тақдирда, Россия АҚШ билан дипломатик алоқаларни бекор қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Бу ҳақида Путиннинг спикери Дмитрий Песков ҳам баёнот берди. Унинг таъкидлашича, Россия ўз активларини мусодара қилган давлатларни тинч қўймайди ва пулларини ҳар қандай йўл билан қайтариш учун курашади.
Президент маъмурияти ва Россия ташқи ишлар вазирлиги вакилларининг бир вақтнинг ўзида бундай муносабати Россиянинг юқори раҳбариятини ҳақиқатан ҳам жиддий равишда хижолат қиладиган муаммолар мавжудлигини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари Украинани қурол-яроғ билан таъминлаганида, Украинага иқтисодий ва молиявий ёрдам берганида, Россия сиёсий раҳбарияти вакилларининг ҳеч бири АҚШ билан сиёсий муносабатлардан воз кечиш эҳтимоли ҳақида гапирмаган. Ҳатто Россия расмийлари Ғарбни Россия-Украина урушидаги можаронинг иштирокчиси сифатида айблаганларида ҳам.
Аммо улар Ғарбда Россия активларини ҳақиқатда йўқотиши эҳтимоли ҳақида гапира бошлашлари биланоқ, суҳбатнинг мутлақо бошқача оҳанги ва бошқа таҳдидлар бошланди. Ишончим комилки, Ғарб давлатлари Россия активларини мусодара қилишнинг қонуний тартибига яқинлашганда, бу таҳдидлар кучаяди.
Биз шундоқ ҳам аниқ бўлган бир нарсани кашф қилдик - пул ҳали ҳам Путин ва унинг атрофидагиларни Россия ҳарбийлари орасида қурбонлар сонидан ёки босиб олинган Украина ҳудудларини сақлаб қолишдан кўра кўпроқ ташвишга солмоқда. Охир-оқибат шуни англаш керакки, Россия сиёсий раҳбарияти вакиллари қандай лавозимлар билан мақтанмасин ва "Бирлашган халқ" ҳақида қандай шиорлар айтмасин, уларнинг Россияни бошқариши ва қўшни давлатларга тажовуз қилишининг асосий сабаби пул эди ва шундай бўлиб қолмоқда.
Мафия, Россияни эса айнан чекистлар мафияси бошқаради, ўз мотивларини ҳар қандай мафкуравий шиорлар билан ниқоблаши мумкин. Путин ёки Патрушев каби ушбу мафиянинг баъзи вакиллари ўзлари мақсадларининг мафкуравий бўяшига ишонишлари мумкин. Айниқса, улар бир нечта китобларни ўқишга ва тажовузкор курснинг илҳомлантирувчилари таклиф қиладиган рус шовинистик файласуфларининг асарларидан бир нечта сўзларни ўрганишга улгурганларидан кейин. Бироқ, пулга бўлган қизиқиш Украинага қарши тажовузнинг асосий мотиви бўлиб қолмоқда.
Мендан нега ҳисобларида ўнлаб миллиард доллар пули бўлган, аслида бутун Россия ва унинг фуқароларига ҳақиқий крепостнойлар каби эгалик қиладиган одамларга шунча пул нимага кераклигини сўраманг. Очкўзликнинг чегараси йўқ - на молиявий, на географик, на сиёсий жиҳатдан.
Украинага ҳарбий ёрдам ҳақида ва бир неча минг рус аскари ўлдирилиши ҳақида гапира бошлаганларида, бу Путинга ҳеч қандай эмоция юзага клетирмади, чунки "аёллар ҳали яна туғиб ташлайди". Украина қўшинлари Харьков ёки Херсон вилоятини озод қилганини эшитганларида, бу ҳам жиддий ҳис-туйғуларга сабаб бўлмади. Аммо пул ҳақида гап бошланиши биланоқ, ҳақиқий истерия ва АҚШ билан дипломатик алоқаларни тўхтатиш таҳдидлари дарҳол бошланди.
Бундай ҳолат АҚШ Совет ҳукуматини тан олганидан кейин Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларнинг бутун даврида ҳам содир бўлмаганди.
Пул - бу Россия раҳбари Путин ва унинг мафиясининг барча ниятлари ва истакларини бошқарадиган банд. Агар биз руслар билан пул йўқотиши мумкинлиги ҳақида гапирадиган бўлсак, эҳтимол Путинга Украинага қарши урушини тўхтатиш ва собиқ совет республикаларига қарши урушларни орзу қилмаслик, балки ҳозирда сақланаётган активларни сақлаб қолиш осонроқ бўлади. Путин оддий ва тушунарли танловга дуч келиши керак – уруш ёки пул.
АҚШ Россиянинг заиф нуқтасини топди
Россия ташқи ишлар вазирлиги Украинага иқтисодиётини тиклашга ёрдам бериш учун Россия активлари мусодара қилинган тақдирда, Россия АҚШ билан дипломатик алоқаларни бекор қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси