close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
02.10.2023 22:29

Ислом университетлари лигаси ислом ҳуқуқшунослиги, йирик университетлар вакиллари, халқаро ҳуқуқ экспертлари, олим ва мутафаккирларни эркинлик масалалари ва уларнинг реал ҳаётдаги оқибатлари ва амалиётларини муҳокама қилиш учун бирлаштирди.

11.09.2023 19:09

Марокашда 2000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари учун уч кунлик мотам эълон қилинди, қутқарув гуруҳлари эса ер билан битта бўлган қишлоқлар вайроналари остида қолиб кетганлар орасида омон қолганларни қидиришни давом эттирмоқда.

10.09.2023 19:34

Роналдунинг жўмардлиги

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт

Роналдунинг Марокашдаги меҳмонхонаси Марокашдаги зилзила қурбонлари учун бошпанага айланди

24.01.2023 23:13

Марокаш армияси Чехия Республикаси "Экскалибур"компанияси устахоналаридаги таъмирлаш линиясида модернизация қилинган Т-72Б танкларини Украинага топширди. Россия босқинчиларига қарши жанг майдонида аллақачон йигирмага яқин техника фойдаланилмоқда.

18.12.2022 14:35

Марокашнинг 2022 йилги жаҳон чемпионатидаги мисли кўрилмаган ўйини Франциядан ярим финалдаги мағлубият билан якунланган бўлса-да, ал-Аюн шаҳридаги саҳаравийлар байроқларни силкитиб, машиналарда айланиб, хурсандчиликдан бақириб кўчага чиқишди. Бу Марокаш расмийлари кутган байрамлар эмас эди.

09.12.2022 20:15

Ўткан куни Марокаш термасининг Испания термаси устидан қозонган ғалабаси араб дунёсининг деярли асосий воқеасига айланди.

27.05.2022 00:06

Rue 20 сайти хабарига кўра, эллик ёшлардаги бир киши Марокашдаги масжидда намозхонларга уларни қутқариш учун келган Маҳдий эканлигини айтиб, уларни унга ишониш ва унга сажда қилишга ундаган.

23.01.2021 21:14

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп лавозимини тарк этишидан бир ҳафта олдин Оқ уйда ўтказилган махсус маросим вақтида Марокашнинг олий мукофоти билан тақдирланди, хабар қилади АҚШ маъмуриятида юқори лавозимда ишлайдиган манбаси. Манбанинг маълум килишича, Трампга мукофот Рабатнинг Исроил билан алоқаларни нормаллаштириш ҳақида битим тузишдаги ролини эътироф этиш учун берилди.

17.03.2020 21:35

Марокашда кеча, 16 мартдан бошлаб барча мусулмон масжидлари ёпилди. Коронавирус тарқалишини тўхтатиш мақсадида бу қарор қиролликнинг энг юқори илмий кенгаши томонидан қабул қилинди. Масжидларни ёпиш бўйича тавсиялар, қайд этилганидек, Марокаш қироли Муҳаммад VI томонидан берилган.

03.08.2019 23:30

Марокаш қироли Муҳаммад VI ўзининг тахтга ўтирганлиги 20 йиллик юбилейини минглаб маҳбусларни, жумладан, 2016 йил мамлакатни ларзага солган «Хирак» норозилик ҳаракатидан бўлган айрим мухолифатчиларни авф этди. Ўтган пайшанба куни расмий баёнотда 4764 киши, жумладан, Риф шимолий минтақада бир неча ой давомида норозиликлар давомида қўлга олинган бир неча кишининг авф этилгани ҳақида маълум қилинди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase