close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Марокаш ОАВлари жума куни хутба пайтида ўзини "маҳдий" деб эълон қилган шахс ҳибсга олингани ҳақида хабар бермоқда

Rue 20 сайти хабарига кўра, эллик ёшлардаги бир киши Марокашдаги масжидда намозхонларга уларни қутқариш учун келган Маҳдий эканлигини айтиб, уларни унга ишониш ва унга сажда қилишга ундаган.

У диндорлар томонидан ҳибсга олинган ва кейин полицияга олиб кетилган.
Қўшимча тафсилотлар келтирилмаган.
Бундай ҳолатлар кам эмас. Замонавий ва ўрта асрлар ислом тарихида бутун дунё бўйлаб кўплаб одамлар ўзларини "Маҳдий" деб аташган.
Яқинда Миср ҳукумати ўзини Маҳдий деб даъво қилган яна бир кишини ҳибсга олди.
Мисрдаги ОАВ манбаларининг хабар беришича, Муҳаммад Ҳабаш исмли шахс издошларини ўзига жалб қилиш мақсадида ижтимоий тармоқларда бир нечта постлар жойлаштирган ва "Дажжолнинг ёрдамчилари" уни таъқиб қилиб, бошқа одамларга Исломни тарғиб қилишига тўсқинлик қилаётганини даъво қилган.
Яна у "Аллоҳнинг амри билан юрдим, Ундан йўл-йўриқ олдим", деди. Хабаш Қоҳира шимолидаги Ғарбия вилоятининг Кутур шаҳрида ҳибсга олинган.
Мисрнинг "Ал-Аҳрам" давлат газетаси расмийлар уни "Ижтимоий тармоқларда ислом дини ҳақида ёлғон эътиқодларни тарқатгани ва ўзини ваъда қилинган Маҳдий деб даъво қилгани" учун ҳибсга олгани ҳақида хабар берди.
Миср полицияси манбасининг айтишича, тўрт ой олдин Хабаш ўз уйи эшигига "Маҳдийнинг уйи" дейилган ёзув билан телефон рақамини илиб қўйган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase