Бошқа ҳеч қандай тафсилотлар эълон қилинмади. Ал-Хирак аш-Шааби, ёки «Халқ ҳаракати», балиқчининг ўлими туфайли вужудга келган, лекин тез орада жадалроқ ривожланиш, коррупция ва ишсизликка қарши кураш талаблари юзага чиққан.
400 дан ортиқ киши намойишлар туфайли ҳисоба олинганди деб ҳисобланади, лекин бу борасда ҳеч қандай расмий маълумотлар йўқ. Шундан 250 киши аввалроқ аф этилганди.
Душанба куни кечқурун қирол шунингдек, ҳукуматда ўзгаришлар амалга ошириш, тенгсизликни бартараф қилиш учун сиёсий ва маъмурий лавозимларга «янги қон» қуйилиши ҳақида ваъда берди.
Мамлакат шимолидаги Тетуан шаҳридаги саройда қилган нутқида ўз отаси Хасан II ўрнини 1999 йилда эгаллаган 55 ёшли монарх мамлакатдаги эркинликлар ва инфратузилма соҳасидаги тараққиётни олқишлади, лекин ҳаракатлар «етарлича таъсир» кўрсатмаганини айтди.
Референдум ўтказиш йўли билан 2011 йилнинг июлида қабул қилинган янги конституция бош вазир ва парламент ваколатларини кучайтирди.
Бироқ қирол давлат раҳбари, қуролли кучлар бош қўмондони ва мамлакатнинг олий исломий шахси сифатида умумий ҳукмронликни қўлида сақлаб турибди, бундан ташқари, иқтисодиётнинг асосий секторлари устидан қаттик назорат ҳам аввалгидек унинг қўлида.
Марокаш қироли минглаб маҳбусларни, жумладан, мухолифатчиларни амниcтия қилди
Марокаш қироли Муҳаммад VI ўзининг тахтга ўтирганлиги 20 йиллик юбилейини минглаб маҳбусларни, жумладан, 2016 йил мамлакатни ларзага солган «Хирак» норозилик ҳаракатидан бўлган айрим мухолифатчиларни авф этди. Ўтган пайшанба куни расмий баёнотда 4764 киши, жумладан, Риф шимолий минтақада бир неча ой давомида норозиликлар давомида қўлга олинган бир неча кишининг авф этилгани ҳақида маълум қилинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши
- Россиянинг сўнгги 30 йилдаги урушлари