Испания - Марокаш ўйини бошиданоқ ниҳоятда сиёсий жиҳатларга бой бўлди. Бу ерда ҳаммаси биргаликда ва бирданига – Марокаш қирғоқларидан бошланган Испанияни мусулмонлар забт этиши, реконкиста, Андалусдан мусулмонларни қувиб чиқариш, бир неча асрлик қарама-қаршилик, сўнгра Испаниянинг Марокаш ерларини мустамлака қилиши – ҳаммаси мавжуд эди. Бугунги кунга келиб, марокашликлар Испаниядаги асосий мусулмон гуруҳи бўлиб, уларнинг сони миллиондан ошади. Шу билан бирга, Марокаш ва Испания Африка соҳилидаги Испаниянинг Сеута ва Мелилья анклавлари бўйича ҳудудий баҳсни давом эттирмоқда.
Умуман олганда, муносабатлар узоқ вақтдан бери мураккабжир. Марокаш ғалабаси кўпчилик томонидан Африка ва араб дунёсининг мустамлакачилик, ирқчилик ва евроцентризм устидан қозонилган ғалабаси сифатида кўрилгани ажабланарли эмас.
Бироқ, бу мустамлакачиликка қарши футбол билан боғлиқ воқеаларга берилиб кетмаслик керак. Марокашда аллақачон кўпчилик бу ғалаба араб дунёсига тегишли эканлигидан норози бўлиб, терма жамоадаги аксарият ўйинчиларнинг келиб чиқиши Амазиг Берберлардир.
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг бош қаҳрамонига айланган марокашлик дарвозабон Яссин Буну (дарвоқе, Монреалда туғилгани сабабли Канада фуқароси) Испаниянинг "Севилья" клуби сафида тўп суради ва испанлар чемпионатининг энг яхши дарвозабони ҳисобланади. Баъзи бошқа футболчилар ҳам Европа, жумладан, испан клубларида ўйнашади. Испанлар дарвозасига гол урган Ашраф Ҳакими эса Мадридда туғилган.
Катта спорт олами, айниқса футбол, миллий ғалаба ҳақида жиддий гапириш учун жуда ҳам байналмилалдир.
Албатта, бу марокашликларнинг ғалаба қозонганлиги қувончли ҳақиқатини инкор этмайди. Ғалаба ҳақиқатдан ҳам таъсирли чиқди ва улар учун бу мутлақ байрам, ахир Марокаш (умуман араб давлати) биринчи марта жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиқди.
Бироқ марокашликлар футболдаги ғалабасини нишонлаётган ўша куни Марокашда яна бир воқеа содир бўлди. Шайх Абдурраҳмон ал-Каттаний Аллоҳ ҳузурига йўл олди. У олим ва шогирдлар орасида замонамизнинг тирик афсонаси бўлиб, ҳадисларни етказишнинг беқиёс юксак занжирлари билан машҳур эди. У билан Имом Бухорий ўртасида бор-йўғи 18 киши бўлган, замонамизнинг кўплаб ҳадис уламоларининг фикрича, бу "Саҳиҳи Бухорий"даги дунёдаги энг қисқа узлуксиз иснод эди.
Олимнинг ўлими уммат учун доимо катта йўқотиш бўлиб, афсуски, кўпчилигимиз буни сезмаслигимиз мумкин. Шайх Абдурраҳмон ал-Каттаний раҳимаҳуллоҳнинг вафоти билан биз Пайғамбаримиз меросидан бироз узоқлашдик.
Араблар ва айниқса марокашликлар кечаги кун хурсанд бўлмасдан йиғлаши керак эди, деб ўтирмаймиз. Ҳозиргидан анча яхши замонларда ҳам кўпчилик оддий одамлар билимдан кўра томоша ва спортни афзал кўрар эди. Шундай қилиб, бу ерда кутилмаган нарса йўқ.
Аммо бу фонда цивилизация ғалабаси ҳақида гапиришни умуман истамаган бўлардик.
Марокаш терма жамоаси Испания устидан қозонилган ғалабадан хурсанд бўлаётган бир пайтда Шайх Абдурраҳмон ал-Каттаний Робб ҳузурига йўл олди
Ўткан куни Марокаш термасининг Испания термаси устидан қозонган ғалабаси араб дунёсининг деярли асосий воқеасига айланди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси