close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
18.01.2020 00:05

«Ислом давлати»нинг семириб кетишдан азият чекадиган муфтийси Шифа ал-Нима Ироқнинг Мосул шаҳрида хибсга олинди. Уни транспорт воситасида манзилга етказиш учун юк машинаси керак бўлди, хабар қилади The Daily Mail Ироқ махсус хизматларига ҳавола қилган ҳолда.

24.11.2019 17:44

Теҳрон бош имом-хатиби оятулло Ахмад Хотамий оммавий норозилик намойишлари давом этаётган бир вазиятда Эрон ҳукуматининг интернетни блокировка қилиш ҳақидаги қарорини узил-кесил қўллаб-қувватлади. Бу ҳақида «Анадолу» хабар қилади.

11.11.2019 12:54

6 ноябрга ўтар кечаси Тожикистонда, Душанбедан тахминан 60 км узоқликда Ўзбекистон билан чегарадаги «Ишкобод» заставасига ҳужум уюштирилди, деб хабар беради «Фергана». Расмий маълумотларга кўра, ҳужумда ниқоб кийиб олган 20 га яқин киши иштирок этган. Отишма бошланиб, бир соатга яқин давом этган.

27.10.2019 18:14

Америка ОАВ “Ислом  давлати” раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг йўқ қилингани ҳақида маълум қилди. Уларнинг манбалари берган маълумотларга кўра, гуруҳ раҳбари унинг махфий хонадонига АҚШ қуролли кучлари Дельта махсус бўлинмаси томонидан ҳужум уюштирилган пайт ўзини портлатиб юборган.

15.10.2019 23:48

«Нью-Йорк таймс» Трампнинг қўшинларни олиб чиқиш ҳақидаги баёнотидан кейин Сурияда бошланган тартибсизликлар ҳақида ҳикоя қилди. Трамп Пентагонни огоҳлантирмаган ва америкалик ҳарбийлар на ўзлари чиқиб кетишга, на «қимматли» террорчиларни олиб чиқишга улгурмаган деган шубҳа уйғонади. Шунингдек, воқеалар ривожи қўриқчисиз қолдирилган жиҳодчилар ИШИДни қайта тиклаши ҳам мумкин.

12.07.2019 20:09

Қутблар бирлашмайди...

Мақола жойлаштирилган бўлим: Муносабат

Ислом ва террор – бамисоли икки қутб. Ислом, моҳияти эътиборидан, тинчлик, тотувлик, маърифат динидир. Террор эса бунинг мутлоқ тескарисидир. Демакки, мўминликка даъво қилган кимсаларнинг гўёки дини Ислом йўлида худкишлиқ қилаётгани ақлга сиғмас ҳолат. Террорчилар  ўзларининг қабиҳ амаллари билан Исломга иснод келтирмоқда, холос.

16.05.2019 22:28

ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий бир неча йилдан бери биринчи марта интернетда жойлаштирилган провокацион видеоси пайдо бўлди. У 2014 йил Ироқнинг Мосул шаҳри масжидида сўзга чиққанидан буён кўринмай кетганди. Соғлом ал-Бағдодийнинг пайдо бўлиши тасодифий эмас ва бу ҳаттоки ғарб мамлакатларининг махсус хизматлари учун ҳам кутилмаган ҳолат бўлди, деб ёзади тунислик журналист. Ўз нутқида террорчи янги ҳужумлар билан таҳдид солди.

28.03.2019 08:50

Боғуз устидан Сурия демократик кучлари – ғарб коалициясининг пиёдалари – ва фақат унинг бир ерга ёпирилиб ўққа тутиши кўмагида назорат ўрнатиши, бутун «ривожланган дунё» учун «Париж мессага арзийди»ган ҳолат ҳисобланади. Ушбу ҳолатда бу эътибор ҳам қаратмаслик афзал кўрилган гуманитар фожиага айланди – ИШИДнинг Суриядаги сўнги таянчига ҳужум қилишда, тўғрироғи уни йўқ қилишда турли баҳоларга кўра минг кишидан уч минг кишигача ҳалок бўлди, уларнинг катта қисмини аёллар ва болалар, ортга чекиниш учун йўли қолмаган оилалар аъзолари ташкил қилди.

25.03.2019 17:30

Беш йил олдин ИШИД жангарилари томонидан эълон қилинган «халифалик» тўлиқ йўқ қилинди. Бу ҳақида Twitter да Мустафа Бали, АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган «Сурия демократия кучлари» (SDF) курд гуруҳлари иттифоқи вакили маълум қилди.

16.03.2019 02:30

Эрон президенти Ҳасан Роуханий АҚШнинг ИШИД жанганриларини Яқин Шарқдан Афғонистон, Марказий Осиё, шунингдек, Кавказга кўчириш режалари ҳақида хабар берди. Эрон давлати раҳбари Ироққа амалга оширган ташрифи давомида шундай огоҳлантириш билан чиқди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase