Россияда жанжал авж олишда давом этмоқда, Павловка яқинидаги рус армияси бўлинмаларининг фронтнинг Угледар йўналишида мағлубиятга учраганлиги сабабли, бир кун олдин босқинчиларнинг ҳужуми пайтида бир неча юз рус аскари ҳалок бўлган.
"Россия-24" телеканалининг ҳарбий тарғиботчиси Александр Сладков омон қолган жангчиларнинг мурожаатини эълон қилганидан сўнг, у Россия расмийлари томонидан танқид қилинди.
Россия Думаси депутати Евгений Федоров уни сотқин ва АҚШ агенти деб эълон қилди ва жавобгарликка тортилишини талаб қилди.
Телеграм-каналида сиёсатчи ўз обуначиларидан Сладковни руслар учун ноқулай бўлган маълумотларни ошкор қилгани учун қандай аниқ жазолаш ҳақида сўради. Сладковнинг ўзи асаобийлашиб кетди ва отиб ташлашларига тайёрлигини айтди.
Украиналик журналист ва блогер Денис Казанский ўзининг телеграм-каналида можарога эътибор қаратди.
"Угледар яқинидаги гўшт майдалагичдаги даҳшатли йўқотишлар туфайли Россияда бу фактни яширишга уринган расмийлар ва бу ҳақида гапирган тарғиботчилар ўртасида можаро бошланди", деди Казанский воқеани шарҳлаб.
Россия ҳарбийларининг йўқотишларининг аниқ сони номаълум, аммо Россия Федерациясидан келган маълумотларга кўра, 300 га яқин аскар ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган, техниканинг 50 фоизи йўқ қилинган.
Павловка яқинида рус армиясининг мағлубияти: Давлат Думаси ва тарғиботчилар ўртасида можаро келиб чиқди
Россиялик депутат мағлубиятда "айбдорлар"ни топди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси