close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
23.01.2019 08:21

Саудия Арабистонидан Мадина шаҳридаги Пайғамбар масжидида хизмат қилган машҳур имомнинг  озодликдан маҳрум қилиш жойларида вафот этганлиги ҳақида хабарлар келмоқда. Шайх Аҳмад Ал-Амарий, Мадина университети Қуръон коллежининг собиқ раҳбари, ўтган якшанба куни – қамоққа олинганидан 5 ой ўтиб вафот этди, хабар беради Al Jazeera.

08.12.2018 17:06

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг энг яқин ёрдамчиси ва маслаҳатчиси, Reuters агентлигининг хабар берган манбаларига кўра, қиролликда аёллар ҳуқуқлари учун курашган сиёсий фаоллардан ҳибсга олинган камида биттаси қийноққа солинишини шахсан назорат қилган.

26.11.2018 16:21

Саудия қирол оиласи аъзолари мухолифатчи-журналист Жамол Хашукджи ўлдирилгандан кейин ҳозирги валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг қирол лавозимига даъвогар эканлигига қарши чиқмоқда – бу ҳақида яхши хабардор бўлган манбалар Reuters га хабар берди.

20.10.2018 14:28

Саудия ҳукумати The Washington Post журналисти Жамол Хашукджининг ўлимида валиаҳд Муҳаммад бин Салмоннинг маслаҳатчиси ва Саудия разведкаси ходими – генерал Аҳмад Ассирийни айблаш ниятида, дея хабар беради The New York Times ўз манбаларига ҳавола қилган ҳолда.

19.10.2018 14:50

Саудия Арабистони қирол оиласида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Сауд ўрнига бошқа ворис қидиришмоқда. Журналист Жамол Хашукджининг ғойиб бўлиши туфайли ар-Риёдга кўрсатилаётган босимнинг кучайиши бундай қадамга сабаб бўлиши мумкин, дея Париждаги дипломатик манбага ҳавола қилган ҳолда хабар беради Le Figaro газетаси.

17.10.2018 20:54

Бойлиги триллион доллардан ортиқ, деб баҳоланадиган Муҳаммад ибн Салмон Ал-Сауд «Манчестер Юнайтед» клубига инвестиция киритишни, энг яхши вариантда эса, клубни Глейзерлар оиласидан тўлиқ сотиб олиш ниятида экан. Кўплаб манбаларнинг берган маълумотига кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» клубларига эгалик қиладиган Қатар ва БАА миллиардерлари билан беллашмоқчи.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase