close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудиялик машҳур имом қамоқда вафот этди

Саудия Арабистонидан Мадина шаҳридаги Пайғамбар масжидида хизмат қилган машҳур имомнинг  озодликдан маҳрум қилиш жойларида вафот этганлиги ҳақида хабарлар келмоқда. Шайх Аҳмад Ал-Амарий, Мадина университети Қуръон коллежининг собиқ раҳбари, ўтган якшанба куни – қамоққа олинганидан 5 ой ўтиб вафот этди, хабар беради Al Jazeera.

Prisoners of Conscience номли ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маълумотларига кўра, 69 яшар шайхнинг қамоқ шароитларига дош бера олмаганлиги сабабли соғлиғи бу қийинчиликларни кўтара олмаган.
Ал-Амарий ўтган йилнинг август ойида ўз уйида ҳибсга олинганди. У Саудия Арабистони янги валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва қироллик оиласини Исроил билан алоқалар туфайли қоралаб чиққан материаллари чоп этилганидан кўп ўтмасдан ҳибсга олинганди.
Айрим маълумотларга кўра, имом бир кишилик хонада ушланган, лекин 2 январь куни Жидда касалхонасига мияга қон қуйилиши ташхиси билан етказилган.
Саудия Арабистони Пайғамбар масжидининг собиқ имоми тақдири ҳақида ҳеч қандай расмий баёнот билан чиққани йўқ.
Шу аснода, садиялик бошқа бир машҳур уламо, қамоқда ўтирган Салмон Авдага унга нисбатан қўйилаётган сиёсий айбловларга кўра ўлим жазоси таҳдид солмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase