Ғазо секторида одамларнинг яшаши қийинлашди. Гуманитар ёрдамнинг блокадаси очликка олиб келди. Одамлар кунига бир марта овқатланса хурсанд бўлишади, деб хабар беради Euronews.
Улар тезда уйларини пулсиз ва ҳеч қандай ашёсиз тарк этишга мажбур бўлишди. Энди озиқ-овқат йўқ.
Ғазо уруши туфайли кўчирилган фаластинликлар қўрқув ва хавфдан ташқари очлик билан ҳам юзлашмоқда.
Бу лагердаги одамларни кунига камида бир марта овқатлантириш осон эмас.
“Мен бу ёқилғини ўзим ва биродарларим учун буғдой қайнатиш учун ёқяпман. Шундай қилиб, биз бугун оч қолмаймиз. Биз кечадан бери ҳеч нарса еганимиз йўқ”, – дейди кўчирилган бола Ямен Лабад.
Лагердаги оилаларнинг айтишича, у ерда ҳаёт жуда оғир ва кунлар овқатсиз ўтади.
Яна бир кўчирилган аёл қўшнилари ёрдамида ловия ва егулик молочия ўтидан таом тайёрламоқда.
“Нон олиш қийин, сув топиш ундан ҳам қийин, ун йўқ, ёрдам йўқ, болаларнинг аҳволи жуда оғир. Овқатни кунига бир марта, тушлик пайтида олиш мумкин. Нонушта ёки кечки овқат йўқ. Вазият шундай. Биз тезда уйдан қочиб кетдик, уруш бўлишини кутмагандик, шунинг учун ҳеч нарсамиз йўқ”, – дейди Умм Маҳмуд ал-Асамна исмли аёл.
Ғазо секторида инсонпарварлик ёрдамларининг блокадага олиниши озиқ-овқат тақчиллигига олиб келди.
Кўпчилик қочқинлар лагерида уларни бомба остида тез ўлим ўрнига секин ўлим кутаётганини айтади.
Ғазо халқи уруш билан бирга очлик билан ҳам курашмоқда
Ғазо секторида одамларнинг яшаши қийинлашди. Гуманитар ёрдамнинг блокадаси очликка олиб келди. Одамлар кунига бир марта овқатланса хурсанд бўлишади, деб хабар беради Euronews.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди