Эрон президенти Тошкнетда бўлиб ўтаётган ЭКО-Иқтисодий ҳамкорлик ташклоктининг 16-саммитида " ИҲТда эркин савдо ҳудуди" яратиш ва Ғазо халқини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон пойтхати-Тошкент шаҳрида бошланган ЭКО-ИТҲнинг 16-саммитида Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий ҳам сўзлаган нутқида ЭКО-Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида минтақалараро товар айирбошлашнинг бир маром билан олиб борилиши шубҳасиз, ИҲТда мувафақяитли иқтисодий ҳамкорлик ва яқинлашувнинг зарурий шартларидан бири эканлигига урғу бериб ЭКО-ИҲТ зонасида эркин савдо ҳудудини ташкил этиш бўйича " 2025 EKO Vision” да келтирилган кўрсатмаларини амалга ошириш учун муҳим ва самарали қадам қўйилиши кераклигини эълон қилди.
Эрон Ислом республикаси президенти ўз нутқида ривожланаётган иқтисодлар ва тараққиёт йўлидаги мамлакатлар янги дунё тартиби пойдеворида рол ўйнашга ҳар қачонгидан ҳам қодир деб изоҳлади.
Сайид Иброҳим Раисий бу масалада ҳам мамлакатлар ўртасидаги минтақавий ва кўп томонлама иқтисодий ҳамкорлик тармоғи ёрдам бериш мумкинлиги ва бу борада ЭКО-Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва унинг минтақдаги ҳамкорлик механизмлари инкор этиб бўлмайдиган имкониятларга эга бўлиб бу имкониятлардан фойдаланиши учун қўшимча куч сарфлаш зарурлигини баён этди.
Эрон президенти сионистик режим жиноятларини қоралаш ва мазлум ва жасоратли Фаластин халқини қўллаб қувватлашга қаратилган сўзларининг бошқа қисмида Ғазо бўлгаси шаҳидларининг руҳлари тинчлиги ва шодлиги учун Фотиҳа ўқишни сўради.
Иброҳим Раисий шунингдек, биз Ғазо секторидаги Фаластин халқи бир ойдан ортиқ вақтдан бери зўравон ва ирқчи сионистик режими томонидан энг оғир тажовуз ва ҳужумларга дучор бўлган бир пайтда тўпландик ва бу даврда мавжуд халқаро тизим жумладан БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳам сионистик режимнинг бунчалик ваҳшиёна жиноятларига гувоҳ бўлиб ожиз қолган пассив амал қилган ва мувафаққиятсизликка учраган деб аниқлик киритди.
Раисий Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратди