close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрдўған Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида нутқ сўзлади

Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўған Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида нутқ сўзлади.

Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўған Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида нутқ сўзлади.
Эрдўған ўз нутқида Исроил-Фаластин можароларига диққат қаратиб, Туркия Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш учун дипломатик ташаббусларини давом эттираётганини айтди.
Президент шунингдек, Исроил томонидан Ғазода шафқатсизларча ўлдирилган 11 мингга яқин тинч аҳолининг 73 фоизини аёллар ва болалар ташкил этганига диққат қаратди.
"Ғарб давлатлари ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган Исроил маъмурияти инсониятнинг барча қадриятларини поймол қилган ҳолда мактаблар, масжидлар, черковлар, касалхоналар ва университетларни бомбалашда давом этмоқда. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ва демократия ҳақида доимо гапирадиган Ғарб давлатлари Исроилнинг барча қирғинларини узоқдан томоша қилмоқда",- дейди Туркия етакчиси.
Унинг таъкидлашича, Туркия гуманитар сулҳни таъминлаш ва тўқнашувларнинг тарқалишини олдини олиш учун дипломатик ташаббусларни давом эттирмоқда.
"Биз минтақага инсонпарварлик ёрдамини етказиш бўйича ҳам жадал ишлаяпмиз. Шу кунгача мисрлик биродарларимиз кўмагида 230 тоннадан ортиқ гуманитар юк ортилган 10 та самолётни Эл Ариш аеропортига жўнатдик. Минтақага 2 та фуқаролик гуманитар ёрдам кемасини юбориш учун тайёргарликларимиз давом этмоқда",-дейди Туркия раҳбари.
Президент, шунингдек, 15 ноябр куни Истанбулда давлат ва ҳукумат раҳбарларининг турмуш ўртоқлари иштирокида халқаро учрашув бўлиб ўтишини маълум қилди.
"Шу йўл билан ғазолик биродарларимизнинг азобларини енгиллаштириш учун кучли бирдамлик намойиш қилинади” дейди у.
Уларнинг Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти сифатида тутадиган позитсияси хунрезликни тўхтатиш учун жуда муҳим эканини таъкидлаган Президент: "Эсингизда бўлсин, (2016 йилда, Францияда) Charlie Hebdo (журнал) воқеасида 25 киши ҳалок бўлганди. Парижда дунё етакчилари биргаликда юриш қилишганди. Ҳозирда 11 минг бола ва аёл ўлдирилган, дунё жим-жит. Авваламбор, Америка ва Ғарб ҳаммаси жим-жит. Бугун мусулмонлар, хусусан, Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотида овозимизни баланд кўтармасак, қачон овозимизни баланд кўтарамиз?”, -деди Туркия етакчиси.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase