Исроилнинг турар-жой қурилиши вазири Ицхак Гольдкнопф яҳудийлар аҳолисини босиб олинган Ғаза секторига кўчириш таклифини илгари сурди.
Исроил оммавий ахборот воситаларига кўра, Гольдкнопф Ғаза чегарасида "Нахалот" ташкилоти асосчиси Даниэла Вайс билан учрашув ўтказган. Вайс босиб олинган фаластин ҳудудларида, хусусан, Иордан дарёси ғарбий соҳили, Шарқий Қуддус, Голан тоғлари ва Ғаза ҳудудларида яҳудий посёлкаларини қуришни қўллаб-қувватлаши билан машҳур.
Учрашувда Вайс ва унинг ҳамкорлари вазирга Ғазанинг турли ҳудудларида яҳудийлар учун ноқонуний қишлоқлар қуриш режаси билан таништирувчи харита тақдим этган.
Гольдкнопф ўзининг ижтимоий тармоқлардаги баёнотида яҳудийларнинг Ғазага кўчиши 7 октябрдаги воқеаларга ва Халқаро жиноят судининг бош вазир Биньямин Нетаньяҳу ҳамда собиқ мудофаа вазири Йоав Галантга қарши чиқарган ҳибсга олиш ордерига "жавоб" бўлишини таъкидлади.
Бундан аввал ҳам шундай таклиф билан миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ва молия вазири Бецалель Смотрич чиқиш қилган эди. Улар ҳам Исроил ҳукуматидаги ўта ўнгчи қанот вакилларидир.
Исроил вазири яҳудийларни Ғазога кўчиришга чақирди
Исроилнинг турар-жой қурилиши вазири Ицхак Гольдкнопф яҳудийлар аҳолисини босиб олинган Ғаза секторига кўчириш таклифини илгари сурди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрон қўшинларни Сурияга киритишга тайёр, Асаднинг аҳволи танг — ОАВ
- Жанубий Корея президенти мағлубиятга учради. Уни давлатга хиёнатда айблашмоқчи
- АҚШ Конгрессида коронавируснинг лаборатория келиб чиқиши ҳақида баёнот берилди
- Сурияда исёнчилар Хамани қуршаб олди ва ҳужумга тайёрланмоқда, Асад қўшинлари ва россияликлар қочишмоқда – ОАВ
- Европада черков инқирози: Минглаб инсонлар христианликдан воз кечмоқда...