Саммитни мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқи билан очиб берди.
Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида, жумладан, ҳозирги кунда Яқин Шарқ минтақасида кузатилаётган нотинчликларга яна бир бор тўхталди. Ушбу можаронинг глобал тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётгани таъкидланди.
"Глобал тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган Яқин Шарқдаги Фаластин-Исроил уруши барчамизда катта ташвиш уйғотмоқда. Минг афсуски, бу қонли низо оқибатида аввало, тинч аҳоли вакиллари, айниқса, аёллар, болалар ва кексалар кўплаб қурбон бўлмоқда. Урушнинг минтақа бўйлаб ёйилиб кетиш хавфи тобора реал тус олмоқда.
Қарама-қаршиликнинг кенг кўламли низога айланиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз.
Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюсиялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни, ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позитсиямизни яна бир бор билдирамиз", – дейди Мирзиёев.
Ўзбекистон раҳбари Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришга чақирди.
“Шунингдек, бугунги саммит ташкилотимиз аъзоларидан бири бўлган Афғонистон иштирокисиз ўтаётганига диққатингизни қаратмоқчиман.
Асрлар давомида бизга ён қўшни бўлган кўпмиллатли Афғонистон халқини бугунги мураккаб муаммолари қаршисида ёлғиз қолдириб бўлмайди. Ушбу мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига фаол жалб этиш барқарор тараққиётимизнинг ажралмас ва зарурий шартидир.
Барчангизни афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни кўпайтиришга, ушбу мамлакатдаги ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жамоавий масъулият ва мақбул механизмлар асосида ҳал этишга чақираман”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Мирзиёев:"Фаластин халқи БМТ резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа эга"
Бугун, 9-ноябр куни Халқаро конгресс марказида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент саммити ўз ишини бошлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|