close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

“Қатл этилган гўдаклар одам эмас!” (экан)

Исроил ҳарбий жиноятларини ҳаспўшлаб, ўзларини оппоқ кўрсатиш учун фаластинликларни “ғайриинсон махлуқлар” сифатида кўрсатмоқда. Улар бу ҳаракати билан қилган ҳарбий жиноятлари учун судланишдан қутулиб қолмоқчи.

Исроил ҳарбий жиноятларини ҳаспўшлаб, ўзларини оппоқ кўрсатиш учун фаластинликларни “ғайриинсон махлуқлар” сифатида кўрсатмоқда. Улар бу ҳаракати билан қилган ҳарбий жиноятлари учун судланишдан қутулиб қолмоқчи.

Лондондаги Куин Мэри университети ҳуқуқ факультети профессори исроиллик Неве Гордон Исроилнинг Ғазода тақиқланган қуролдан фойдаланиши ва касалхоналарни бомбалаши ҳарбий жиноят эканлигини таъкидлади. Профессор Гордон “Фаластинликларни ёввойи, уруш қонунларини тушунмайдиган, тинч аҳоли ва ҳарбийларни ажратмай ўлдирадиган одам сифатида ва шу орқали ахлоқсиз кўрсатиб, Исроилни эса тинч аҳолини ҳимоя қилаётгани иддао қилинмоқда. Асли ҳақиқат шуки, Исроил фаластинликлардан ҳам кўпроқ тинч аҳолини ўлдирмоқда ва бу Исроилнинг ахлоқ борасидаги гаплари ўзларига тегишли эканлигини кўрсатмоқда” деди.

Гордон Исроил мудофаа вазири Йоав Галантнинг “инсонсифат ҳайвонлар билан жанг қиляпмиз” ифодасининг қилинаётган ҳарбий жиноятларини қонунийлаштириш стратегиясига очиқча мисол бўлишига эътибор қаратиб, Исроил ижтимоий тармоқларида фаластинликларни “сичқон” ёки “илон”га ўхшатишлари тинч аҳолининг ўлимини оқлаб, уларни одам эмас дея қарашни кучайтиришга уриниш эканлигини айтди.

Неве Гордон “Ғазони сув ва электрдан узиб қўйиш, бир миллиондан ортиқ ғазоликка уйларини тарк этиш талаби қўйилиши ва Ғазода тинч аҳоли яшайдиган бинолар бомбаланиши “геноцид” деб аталади. Ғазо аҳолисига одам сифатида қаралмаслиги, уларни ҳайвон, каламуш, сичқон деб аташ геноциднинг айрилмас бир бўлагидир. Ҳозирги вақтда биз қилишимиз керак бўлган нарса буларни тўхташимиздир” деди.

Уруш давом этаётган бир вақтда Исроилда танқид ўқлари Исроил бош вазири Нетаньяҳуга ёғилмоқда. Исроил газетаси “Haaretz” “Нетаньяҳу Исроил мавжудлигига асосий таҳдиддир” сарлавҳа билан мақола эълон қилди. Газета Нетаньяху ўз айбини Исроил армиясининг устига юклаш учун кампания олиб бораётганини маълум қилди. Бундан ташқари уч нафар вазир Нетаньяҳуга босим учун истеъфо қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase