Исроил армияси 7 октябрь куни Фаластиннинг ХАМАС ташкилотини йўқ қилиш ва Исроилга ҳужум чоғида мазкур ташкилот томонидан асирга олинган одамларни озод қилиш учун Ғазо сектори ҳудудига кирди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяху ўз халқига телемурожаатида айтди, деб хабар беради ТАSS.
“Исроил фуқаролари, кеча бизнинг қуруқликдаги қўшинларимиз Ғазо дарвозаларидан ўтиб, ёвузлар юртига кирди. Бу аниқ мақсадли уруш: ХАМАСни йўқ қилиш ва асирларни қайтариш”, – деди у.
Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни кечқурун Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоған Истанбулда фаластинликларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ва миллиондан ортиқ киши иштирок этган митингда нутқ сўзлаган эди. У Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни террорчи деб атади, ишғолда Исроилни айблади ва Ғарб давлатларини фаластинликларни оммавий қирғин қилишда айблади.
7 октябрь куни Фаластиндаги ХАМАС гуруҳи Исроилга ҳужум қилди ва давлатлар уруш ҳолатига келди.
9 октябрь куни Исроил Ғазо секторига олиб борувчи йўлларни бутунлай ёпиб қўйди. Яъни халқ ёруғлик, озиқ-овқат ва ёқилғисиз қолди.
Исроил армияси Ғазо секторига кирди - Биньямин Нетаньяху
Исроил армияси 7 октябрь куни Фаластиннинг ХАМАС ташкилотини йўқ қилиш ва Исроилга ҳужум чоғида мазкур ташкилот томонидан асирга олинган одамларни озод қилиш учун Ғазо сектори ҳудудига кирди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяху ўз халқига телемурожаатида айтди, деб хабар беради ТАSS.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми
- АҚШ Украинани ядровий мақомга қайтариш ҳақида ўйламоқда – NYT