Президент Қатар амири билан суҳбатда Ғарб давлатлари, хусусан АҚШ томонидан сионистик режимни қўллаб-қувватлашини сионист режимнинг Фаластинда жиноят содир этиши учун яшил чироқ сифатида талқин қилди.
Раиси: Ғарб ва АҚШ нинг сионистик режимни қўллаб-қувватлаши Фаластиндаги жиноятлар учун яшил чироқдир IQNA ахборот агентлигининг Tasnim га таяниб хабар беришича, Эрон президенти Оятуллоҳ Сейид Иброҳим Раиси Қатар амири Шайх Тамим бин Хамад бин Халифа ат-Таний билан телефон орқали мазлум Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун амалий ечимлар ҳақида мулоқот қилган.
Президент сионистик режимнинг фаластинлик аёллар ва болаларни ўлдириш жиноятлари мисли кўрилмаган даражада кўпайганига, шунингдек, сув ва электр энергиясини узиб, Ғазо секторига озиқ-овқат ва дори-дармон кириб келишини тўсиб қўйиш орқали оғир гуманитар вазият юзага келтирганига тўхталиб, Ислом мамлакатлари мазлум фаластинликларни қўллаб-қувватлашда кучли, бирлашган ва аниқ позицияни эгаллаши зарурлигини таъкидлади.
Раиси АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатларининг сионистик режимни қўллаб-қувватлашини ушбу режимга бу жиноятларни содир этиши учун яшил чироқ сифатида талқин қилди ва қўшимча қилди: «Бугунги кунда Фаластин халқи жиноят ва геноцид содир этган сионистик режимнинг ҳарбий машинасини давом эттиришни тўхтатиш учун дунёнинг самарали ва жиддий қўллаб-қувватлашига ва айниқса, Исломий мамлакатларнинг бирлигига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтож»
Қатар амири Тамим бин Хамад бин Халифа ат-Тани ушбу телефон суҳбатида Ғазодаги бугунги воқеаларни Ғарб мамлакатларининг иккиюзламачи ва шармандали сиёсатининг исботи сифатида баҳолади ва минтақа мамлакатлари ва Ислом мамлакатлари бирлашган ҳолда сионистик режимнинг ҳарбий машинасини тўхтата олишларини таъкидладилар.
Қатар амири фаластинликларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ва ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаш учун ўз мамлакатининг позициясини таъкидлаб: "сионистик режим барча халқаро қоидалар ва гуманитар асосларни бузди ва ҳар қандай жиноят содир этишдан қочмайди" деди.
Раиси: Ғарб ва АҚШ нинг сионистик режимни қўллаб-қувватлаши Фаластиндаги жиноятлар учун яшил чироқдир
Президент Қатар амири билан суҳбатда Ғарб давлатлари, хусусан АҚШ томонидан сионистик режимни қўллаб-қувватлашини сионист режимнинг Фаластинда жиноят содир этиши учун яшил чироқ сифатида талқин қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси