Европа дипломатияси раҳбари Ғазодаги оғир гуманитар вазиятга эътибор қаратди.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати олий вакили Жозеп Боррелл давом этаётган Исроил ҳужумлари туфайли Ғазоликларнинг дуч келган оғир аҳволига эътибор қаратди.
"Кўплаб тинч аҳоли, жумладан, болалар ҳалок бўлди. Бу ҳолат халқаро гуманитар ҳуқуққа зиддир", - деди Боррелл ижтимоий тармоқда.
Европа дипломатияси раҳбарининг таъкидлашича, Исроилнинг кучли бомбардимонлари остида бўлган Ғазо "тўлиқ зулмат ва изоляцияда".
"Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги электр энергияси, озиқ-овқат ва сувдан маҳрум бўлган ғазоликларнинг ночор аҳволидан огоҳлантирмоқда. Кўплаб тинч аҳоли, жумладан, болалар ҳалок бўлди. Бу ҳолат халқаро гуманитар ҳуқуққа зиддир", - деди у.
Боррелл инсонпарварлик ёрдами муҳтожларга етиб бориши учун зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.
"Биз тинч аҳолига қарши барча ҳужумларни, жумладан, Исроилнинг ўзбошимчалик билан ракета ҳужумларининг давом этишини қоралаймиз ва барча гаровга олинганларни зудлик билан ва сўзсиз озод қилишни талаб қиламиз", деб ёзади европалик дипломат.
Исроил-Фаластин низоси
7 октябрь куни эрталаб Хамаснинг ҳарбий қаноти «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
Хамаснинг айтишича, операция яудийларнинг босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириши ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида Хамасга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда "Темир қиличлар" операцияси бошланганини эълон қилди.
Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 1400 дан ортиқ исроиллик ва 7,7 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.
Боррелл: Ғазодаги вазият халқаро гуманитар ҳуқуққа зид
Европа дипломатияси раҳбари Ғазодаги оғир гуманитар вазиятга эътибор қаратди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси