close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ғазолик ҳомиладор аёлнинг жасадидан тирик гўдак чиқарилди

Ғазодаги аш-Шифо касалхонасининг реанимация бўлимида оёғига «Марьям ал-Ҳаршнинг ўғли» деб ёзилган тасма боғланган вақтидан олддин туғилган чақалоқ ётибди.

Ғазодаги аш-Шифо касалхонасининг реанимация бўлимида оёғига «Марьям ал-Ҳаршнинг ўғли» деб ёзилган тасма боғланган вақтидан олддин туғилган чақалоқ ётибди.  Ҳозир чақалоқ 10 кунлик. У доктор Носир Булбул ва шифохона ҳамширалари томонидан парваришланади. Боланинг олдига ҳеч ким келмаяпти, чунки унинг барча қариндошларини Исроил ўлдирган, ўзи эса мўжизавий шароитда туғилган, деб ёзади Ал-Жазира. «13 октябрь куни бизга Ғазо шимолидаги Камол Адван касалхонасидан қўнғироқ қилишди. Улар ҳар қандай дақиқада ўлиши мумкин бўлган оғир яраланган ҳомиладор аёлни қабул қилишганди. Унинг уйига бомба тушган ва оиласининг 10 аъзоси ҳаммаси ҳалок бўлган», - ҳикоя қилади доктор Булбул.
Ҳомиладорлигининг 32 хафталигида бўлган аёл билан шошилинч равишда кесарча операция  амалга оширилди. Операция вақтида беморнинг юраги тўхтаб қолган, бироқ шифокорлар унинг чақалоғини тирик туғдириб олишга муваффақ бўлган. Боланинг юрак уриши заиф, лекин нафас олаётган эди. У аш-Шифо касалхонасининг жонлантириш бўлимига юборилган. Дастлабки олти кун давомида бола ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратида эди. Ҳозир у ўзи нафас олмоқда, бироқ шифокорлар болага онасининг туғилгунга қадар вафот этиши натижасида мияга қон таъминоти бузилишидан келиб чиққан мия ишемияси ташхисини қўйишди. «У яхшиланмоқда. Олти кундан кейин биз механик вентиляцияни олиб ташладик ва қон таъминоти бузилганлиги сабабли мия шикастланишидан келиб чиққан мия ярим ишемиясини аниқладик. Бу унинг туғилишидан олдин онаси вафот этганининг натижасидир. Ҳар сафар унга қараганимдақалбим  оғрийди. Аммо у тирик экан, бугунги кундаги қийинчиликлардан омон қолиш учун бизга умид ва куч беради», - дейди доктор Носир Булбул.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase