Полициячи мусулмон аёлни кўчада куч ишлатиб ечинтирди
Квебекда инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия Канаданинг ушбу провинцияси ҳуқуқ-тартибот органларидан мусулмон аёлларни таҳқирлашга йўл қўймаслик учун текширув ва тинтув баённомаларига тузатиш киритишни талаб қилди. Аиша Эссалам билан руй берган воқеа комиссия томонидан берилган аризага сабаб бўлди.
Ҳижобнинг тақиқланиш эҳтимоли Канада аҳолисини оммавий намойишларга олиб чиқди
Канаданинг Квебек провинцияси энг йирик шаҳри бўлган Монреалда ҳукуматнниг давлат хизматчиларига иш жойида диний атрибутлар, жумладан, мусулмон аёллар рўмоллари тақиқланиши мумкинлигига қарши кўп минг кишилик норозилик акцияси бўлиб ўтди.
Квебек радикал секуляризмни расмий сиёсат сифатида қабул қилиши мумкин
Канаданинг француз тилида сўзлашувчи Квебек провинцияси яна бир бор исботламоқдаки, энг жирканч ва радикал секуляристик чоралар аввалгидек, француз тили ва француз якобинча сиёсий анъаналари қарор топган мамлакатлар ва сиёсий тузилмаларга хос бўлиб ккелмоқда.
Аёллар ишлари бўйича вазир муслималарни таҳқирлади
Канаданинг Квебек провинциясида янги тайинланган аёллар ишлари бўйича вазир ҳижоб жабр-зулм рамзи деб атаб, катта жанжалга сабаб бўлди. Янги лавозимга тайинланганидан сўнг журналистлар билан мулоқот пайтида Изабель Шарест рўмол бу «аёллар ўраб юришига арзимайдиган нарса» деб айтди.