Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламенти) спикери Нуман Куртулмуш Шветсиянинг НАТОга аъзолигини ратификатсия қилувчи қонун лойиҳасини имзолади. Бу ҳақда ОАВ хабар берди.
Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламенти) спикери Нуман Куртулмуш Шветсиянинг НАТОга аъзолигини ратификатсия қилувчи қонун лойиҳасини имзолади.
Бу ҳақда ОАВ хабар берди.
Қайд этилишича, Шветсиянинг Шимолий Атлантика алянсига қўшилиши ҳақидаги протоколни ратификатсия қилишни маъқулловчи қонун лойиҳаси Нуман Куртулмуш томонидан имзоланиб, Ташқи ишлар қўмитасига тақдим этилган.
Протоколни асослашда алянсга қўшилиш учун қўшма ариза топширган Финляндия ва Шветсия НАТОнинг икки энг яқин ҳамкори сифатида белгилангани ҳамда давлатлар иттифоққа қўшилиш истагини билдиришдан олдин ҳам блок аъзолари билан ҳар томонлама ва кўп қиррали ҳамкорликни амалга оширгани қайд этилган.
Бундан ташқари, улар мудофаа ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзларининг қобилияти ва имконияти билан ажралиб туриши айтилган.
Маълумотларга кўра, Шветсия Президент Эрдўғон билан музокараларда аризани ратификатсия қилиш эвазига Туркиянинг Европа Иттифоқига киришида ёрдам беришга рози бўлган. Аммо НАТО Бош котиби Енс Столтенберг бу икки масала бир-бирига боғлиқ эмаслигини айтган.
Қайд этиш жоизки, жорий йилнинг апрел ойида Финляндия Шимолий Атлантика алянсининг 31-аъзосига айланган. Шветсиянинг аризаси эса Туркия ва Венгрия томонидан ҳалигача расмий маъқулланмаганди.
Эслатма: 23 октябр куни Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўған парламентга Шветсиянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни тақдим этганди.
Туркия парламенти Шветсиянинг НАТОга аъзолигини ратификатсия қилиш лойиҳасини имзолади
Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламенти) спикери Нуман Куртулмуш Шветсиянинг НАТОга аъзолигини ратификатсия қилувчи қонун лойиҳасини имзолади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси