close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қатарда жосусларга ўлим жазоси

Қатар Исроил учун жосусликда айбланган 8 нафар ҳиндистонлик зобитнинг ўлимга маҳкум этилганлигини маълум қилди.

Қатар Исроил учун жосусликда айбланган 8 нафар ҳиндистонлик зобитнинг ўлимга маҳкум этилганлигини маълум қилди. Ҳиндистон ҳукумати Қатарнинг бу қарорини “Чуқур шок ҳолатидамиз” деб баҳолади.

Қатарда ўтган йили жосусликда айбланиб ҳибсга олинган 8 нафар Ҳиндистон ватандошини суд ўлимга ҳукм қилди. Қатарда 2022 йили август ойида 8 нафар ҳинд флот зобитлари Исроил учун жосуслик айби билан ҳибсга олинганди. Хусусий ширкатда ишлаган ҳиндлар учун Қатар судидан қарор чиқди. Суд барча шубҳаланувчиларга ўлим жазосига ҳукм чиқарди.

Ҳиндистон ҳукумати “Қатар расмийлари билан вазиятни назоратга оламиз. Ўлим жазосига ҳукм қилинишлари бизни шошириб қўйди. Батафсил қарорни кутяпмиз. Оила аъзолари ва ҳуқуқ гуруҳи билан доимо алоқадамиз. Бутун қонуний йўлларни излаяпмиз” деди.

Ҳиндистон ҳукумати ва Қатардаги расмийлардан айбловлар билан боғлиқ аниқ маълумот келмади. Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳам бу ҳақдаги саволларни тергов сири деган баҳона билан жавобсиз қолдирди.

Ўлимга маҳкум этилган ҳиндистонлик зобитларнинг Қатар олиб бораётган денгизости лойиҳасида ишлагани айтилди. Қўлга олинган зобитлар илк бор март ойида суд қаршисига чиқарилганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase