Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
Ўзбекистон Қирғизистоннинг селдан зарар кўрган ҳудудига инсонпарварлик ёрдами юборди.
Ғазо қамалда: Исроил инсонпарварлик карвонларини бомбардимон қилиш билан таҳдид қилмоқда
Исроил сешанба куни қирғоқ анклавини тўлиқ блокадага олганидан сўнг Мисрдан Ғазо секторига кетаётган ёрдам карвонларини бомбардимон қилиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар бермоқда Исроил матбуоти.
Саудия Арабистони Украинага инсонпарварлик ёрдами учун 400 млн доллар ажратади
Валиаҳд шаҳзода ва Бош вазир Муҳаммад бин Салмон жума куни Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди ва у Украина президентига Украинага қўшимча гуманитар ёрдам пакети ҳақида маълум қилди.
Инсонпарварлик ёрдами юклари ортилган эзгулик поезди Афғонистонга етиб келди
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар беришича, Рамазон ҳайити муносабати билан Термиз шаҳридаги "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали жўнатилган Ўзбекистон Республикасининг биродар Афғонистон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Балх вилоятининг Хайратон шаҳрига етиб келди.
Қозоғистон Украинага инсонпарварлик ёрдами юборди
Қозоғистон Украинага тиббий буюмлардан иборат 28,2 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди.
Озарбайжон Украинага инсонпарварлик ёрдам юборди
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев топшириғига кўра Мажбурий тиббий суғурта бўйича давлат агентлиги ва Тиббий ҳудудий бирликларни бошқариш уюшмаси (TƏBİB) Украинага инсонпарварлик ёрдами учун дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар юборди.
Туркманистон яна Россияга инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Астрахан портига Туркманистондан инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партияси етиб келди. Бу ҳақида «РИА «Волга» агентлиги Астрахань области губернаторининг матбуот хизматига таяниб хабар қилади.
Қозоғистон минтақа мамлакатларига инсонпарварлик ёрдами таклиф қилди
Қозоғистон Ухан коронавирусининг тарқалиши оқибатларига қарши курашиш учун Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди. Президент Қозоғистон ёрдамга муҳтож мамлакатларнинг "ҳамжиҳатликда" ва "ҳукуматлар мурожаат қилган тақдирда" ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.
Қозоғистонга Хитойдан биринчи инсонпарварлик юки етиб келди
Олма-ота халқаро аэропортига Хитой ҳукумати томонидан ажратилган тиббий-ҳимоя воситалари ортилган биринчи инсонпарварлик ёрдами етиб келди, хабар қилади МИА «Казинформ». Юкнинг умумий вазни 500 килограмм атрофида. «Қозоғистонда эълон килинган фавқулодда вазият режими ва ҳолатни ҳисобга олиб, Хитой Республикаси бизга инсонпарварлик ёрдами: коронавирус аниқлаш учун диагностика тестлари, инфрақизил термометрлар, бир мартали қўлқоплар, бахила, тиббиёт комбинезонлари, кўзойнаклар ва бошқа тиббий-ҳимоя воситалари тақдим этди.
Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдам кўрсатади
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан Қирғизистон Республикасида COVID-19 тарқалишига қарши курашда Қирғизистон Республикаси ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек, яхши қўшничилик ва ўзаро ёрдам тамойилларига асосланган ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик доирасида, Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси кўмагида Қирғизистон Республикасига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш – 1000 тонна ун, 7000 комплект тиббиёт ҳимоя костюмлари, 200 дона бир марталик N95 респираторлари, 20 000 та қўлқоп, 500 та ҳимоя кўзойнаги, 200 та тиббий пирометр ва 2000 та тест-тизим ва мос келувчи реагентлар тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилди.