Сурияга бостириб кириши билан Россия Асад режимини бутунлай қулашдан қутқарди, гарчи у бутун мамлакат устидан назоратни унга қайтариб берган бўлмасада. Сурия ҳудудининг қарийб ярми Туркия ёки АҚШ билан ўзаро алоқада бўлган мухолифат ҳукмронлиги остида қолди. Гарчи режим мамлакатнинг кўп қисмини Россия ва Эрон ёрдамида назорат қилса-да, буни аниқ ғалаба деб бўлмайди.
Урушда тўлиқ ғалаба қозона олмаган Москва ва Теҳроннинг иттифоқчиси Башар Асад тинчликни йўқотмоқда. Дераа ва Сувайдадаги исёнчиларга қарши курашда режим томонидан содир этилган портлашлар, оммавий қатллар, қийноқлар, блокадалар ҳақидаги сўнгги хотиралар иқтисодий вазият ёмонлашгани сабабли маҳаллий аҳолининг яна норозилик намойишига чиқишига тўсқинлик қилмади. Айтганча, бу билан солиштирганда қандай қўрқувлар русларга норозилик билдиришга тўсқинлик қилади?
Асад томонидан назорат қилинадиган ҳудудларда намойишчилар режим томонидан мамлакатдаги иқтисодий алоқаларни тўхтатадиган йўлларда ташкил етилган назорат пунктларини қисқартиришни талаб қилишди. Айтганча, мухолифат одамларга Асад назоратидаги ҳудудларда бўлганлар билан савдо қилиш имконини беради.
Ушбу фонда Сурия лираси тез қуламоқда (аллақачон 1 АҚШ доллари учун 15000 лира), бензин, озиқ-овқат ва энергия нархи кўтарилмоқда, бу режимни субсидиялаш учун ҳеч нарса қолмади. Булар узоқ вақтдан бери банкрот бўлган ва фақат Москва ва Теҳроннинг ўз ҳукмронлиги остида қолган ҳудудларга аралашуви билан қулашдан қутқарилган режим ҳукмронлигининг натижалари.
Шундай қилиб, Кремл тарғиботи Европада очлик, совуқлик ва энергитик колаапс билан қўрқитаётган бўлса-да, буларнинг барчаси Москвага қарам бўлган ҳокимият ўрнатилган жойга келди. Айтгишади-ку, аввал ҳеч қачон бундай нарса бўлмаганди, мана яна содир бўлди.
Сурияда Москва протекторати остидаги коллапс
Сурияга бостириб кириши билан Россия Асад режимини бутунлай қулашдан қутқарди, гарчи у бутун мамлакат устидан назоратни унга қайтариб берган бўлмасада. Сурия ҳудудининг қарийб ярми Туркия ёки АҚШ билан ўзаро алоқада бўлган мухолифат ҳукмронлиги остида қолди. Гарчи режим мамлакатнинг кўп қисмини Россия ва Эрон ёрдамида назорат қилса-да, буни аниқ ғалаба деб бўлмайди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|