Аввалроқ Россиянинг ўша шаҳарчаси аҳолиси диктатор Путинга уларни тожиклар ҳукмронлигидан қутқаришни сўраб видеомурожаат ёзишган эди.
Москва яқинидаги Котелники шаҳрида яшовчи бир гуруҳ аёллар тожиклар ва мусулмонлар қуршовида бўлган замонавий Россияда “яшаш қанчалик даҳшатли”лиги ҳақида видео ёзиб, Путинга муваффақиятсиз мурожаат қилишда давом этмоқда. АСТРА Телеграм-каналида ғазабланган россиялик аёллар масжидни ўзларининг кўп қаватли биноси қўшимчасидан олиб ташлашни илтимос қилган янги видеоролик эълон қилинди.
“Ҳужжатларга кщра, улар маданият маркази сифатида рўйхатдан ўтган, бироқ бу ерда намоз ўқиларкан. 160 квадрат метр майдонда 600 дан 1000 гача одам йиғилади. Айни дамда ҳовлидаги барча автотураргоҳлар банд. Бир марта аҳоли Котелниково шаҳри маъмуриятига мурожаат қилиб, бу уйларнинг эгалари бунга рухсат бермаганини айтишди, лекин улар бизни эшитишмади", деб шикоят қилди аёллардан бири.
Шунингдек, у бундай қўшнилар билан яшашдан қўрқиш ҳақида гапирди. "Турар жой биносининг кенгайтмасида диний маросим ўтказиш... Биз буни ноўрин деб ҳисоблаймиз ва бу бизнинг инсон ҳуқуқларимизга путур этказади. Биз бу ерда яшашдан шунчаки қўрқамиз", - деб ғазабланган Котелники аҳолиси. Унинг сўзларига кўра, шаҳар яқинидаги ўрмон ахлатхонага айланади, муҳожирлар ўт ёқиб, чиқиндини ташлайди. Ўйин майдончаларида рус болалари деярли қолмаган.
Аввалроқ биз рус жамиятида ксенофобия тез суръатлар билан ўсиб бораётгани ҳақида ёзган эдик. Москва яқинидаги Котелники шаҳрининг бир гуруҳ аҳолиси Россия диктатори Владимир Путинга муҳожирлар босқинидан қутқариш илтимоси билан видеомурожаат ёзиб олди. Шунингдек, Москвада пойтахтда масжид қурилишига қарши навбатдаги митинг бўлиб ўтгани, Қодиров ҳам бунга дарҳол жавоб қайтаргани ҳақида хабар берган эдик.
Турар жой биносидаги масжид: Москва яқинидаги Котелники аҳолиси Путиндан мусулмонларни чиқариб юборишни сўрамоқда
Аввалроқ Россиянинг ўша шаҳарчаси аҳолиси диктатор Путинга уларни тожиклар ҳукмронлигидан қутқаришни сўраб видеомурожаат ёзишган эди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси