Исроил томонидан 9-май куни блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумларда ҳалок бўлган фаластинликлар сони ҳозиргача 29 нафарга етди.
Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига кўра, Исроил армиясининг Ғазога уюштирган ҳужумларида яна бир фаластинлик ҳаётдан кўз юмди.
Исми ошкор қилинмаган бир Фаластинликнинг ўлими билан охирги 3 кун ичида содир бўлган ҳужумларда ҳаётдан кўз юмганлар сони 29 нафарга, яраланганлар сони эса 90 нафардан ошди.
Исроил армияси тарқатган суратларда ҳаво ҳужумларида турар-жойлар яқинидаги жойларга зарба берилгани камераларга акс этган.
Айни пайтда ҳужум остида Ғазодан Исроилга бир қатор ракета ва миномётлар отилган.
Исроил армияси ҳозиргача Ғазодан 800 га яқин ракета ва миномёт отилганини, улардан 620 таси Ғазо секторини кесиб ўтганини, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари эса 179 та ракетани тўхтатганини маълум қилди.
Армия, шунингдек, Ғазода Исломий Жиҳодга тегишли деб даъво қилган 191 нуқтага зарба берганини эълон қилди.
Исроил ва Фаластин гуруҳлари ўтасида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар ҳали натижа бермади.
Бошқа томондан, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва Мудофаа вазири Ёав Галлант Ғазога қарши бошланган "ҳарбий операция"ни давом эттиришга қарор қилди.
Нетаняху ва Галлант юқори мартабали қўмондонлар иштирокида хавфсизликни текширишдан сўнг Исроил армиясига Ғазодаги Исломий Жиҳод ҳаракатига катта йўқотишлар беришни давом эттиришни буюрдилар.
Исроил Ғазога қарши ҳужумларни давом эттирмоқчи
Исроил томонидан 9-май куни блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумларда ҳалок бўлган фаластинликлар сони ҳозиргача 29 нафарга етди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|