Ушбу молиявий ёрдам Украинага қўшни давлатлар учун мўлжалланган.
Япония молия вазири Шуничи Сузуки Токио Украинага қўшни давлатларга ёрдам бериш учун бир миллиард доллар ажратаётганини маълум қилди; бу пул Украинадан келган қочқинларга ёрдам бериш учун мўлжалланган.
Шуничи Сузуки 11-май куни G7 молиявий етакчиларининг уч кунлик йиғилишига раислик қиладиган Япония шимолидаги Ниигата шаҳрига келганидан сўнг ОАВга маълум қилди.
Йиғилиш иштирокчилари, жумладан, Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан унга қарши жорий қилинган санкцияларни четлаб ўтишига йўл қўймаслик масалаларини муҳокама қилади.
Полша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау айни дамда Японияда расмий ташриф билан бўлиб турибди. Ташқи ишлар вазири Збигнев Рау ва Япония Бош вазирининг Токиодаги учрашувида Украинадаги урушни тугатиш ва урушдан зарар кўрган Украинани қайта тиклаш асосий мавзулар бўлди. Полша ва Япония ҳарбий зарардан сўнг Украинани тиклашга ёрдам бериш бўйича қўшма тадбирлар ўтказишни режалаштирмоқда. Шарқий Осиёдаги хавфсизлик ҳам муҳокама мавзуларидан бири бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Япония Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли бостириб киришини кескин қоралайди.
10 май куни Япониянинг АҚШдаги элчиси Япониянинг Токиода НАТО билан алоқа идорасини очиш устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Бу Шимолий Атлантика алянсининг Осиёдаги биринчи офисига айланиши мумкин.
Япония украиналик қочқинларга ёрдам бериш учун 1 миллиард доллар ажратади
Ушбу молиявий ёрдам Украинага қўшни давлатлар учун мўлжалланган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар