close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрон президенти интернетга уланиш бўйича қарорни танқид қилди

Эрон президенти Ҳасан Рухоний мамлакатда интернетга уланишнинг чекланишини ҳақидаги қарорни танқид қилиб чиқди. «Кўплаб ижтимоий тармоқлар ва сайтларга уланишни чегаралаб, биз хатога йўл қўйдик. Биз Аллоҳдан ваколатлар олганмиз ва ердаги одамлар ҳақида фармойишлар чиқара олишимиз мумкин деб ўйлаймиз», - деди Рухоний Эрон Алоқа ва ахборот технологиялари вазири Муҳаммад Жавод Азерий Жехромий ва маҳкама ходимлари билан Теҳронда бўлиб ўтган учрашувда.

Унинг сўзларига кўра, янги технологиялар, фойда келтиришдан ташқари, турли таҳдидлардан ҳам холи эмас.
«Ривожланган технологияларни ҳаётдан чиқариб ташлаб бўлмайди. Биз жамоатчилик хоҳиш-истаклариига қарши кураша олмаймиз. Янги технологиялар ва ишланмаларга қаршилик кўрсатиш бу – замон талабларига жавоб бермайдиган ёндашувдир», - деди Руҳоний.
Фуқаролар, турли тақиқларга қарамай, махсус дастурлардан фойдаланган ҳолда сайтларга кирмоқда ва ҳукуматнинг интернетга уланишни чегаралаш ҳақида қарори нотўғри бўлиб чиқди, қайд этди президент.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase