Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир бу ҳаракатни "жиддий хато" деб атади.
Мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи тугагунга қадар яҳудий зиёратчилар ва сайёҳларга Қуддусдаги Маъбад тоғи мажмуасига бориш тақиқланади. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху қарор қабул қилди.
Бош вазирлик идорасининг билдиришича, бу қарор Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги хавфсизлик ҳолатини “ҳар томонлама баҳолаш”дан сўнг қабул қилинган.
Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир бу ҳаракатни “тинчлик келтирмайдиган, балки хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни янада кескинлаштиришга таҳдид соладиган жиддий хато” деб атади.
Мутаассиб яҳудийлар гуруҳлари аввалроқ Исломнинг энг муқаддас маскани бўлмиш Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида Пасха қурбонликларини уюштиришга чақиришган. Бунга жавобан бир гуруҳ фаластинликлар масжид ҳудудида тунаб қолишди. Исроил полицияси диндорларга қарши куч ишлатиб, масжид ҳудудида рейд уюштирди.
200 дан ортиқ одам ҳибсга олингани хабар қилинган. Тел-Авивнинг ҳаракатларига жавобан Ғазо секторидан Исроил жанубига ракеталар учирилди. Бунга жавоб Исроил ҳаво кучлари блокададаги Фаластин анклавидаги иккита нишонга зарба берди ва бошқа зулмларни қилди.
Исроил яҳудий мутаассибларини Рамазон ойининг охиригача Ал-Ақсога киришни тақиқлади
Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир бу ҳаракатни "жиддий хато" деб атади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси