Ҳар йили рамазон ойида бўлганидек бу йилги рамазон ойида ҳам масжиди Ақсога ва Фаластин халқига зулм қилишда давом этаётган Исроилдан эътирофга ўхшаш баёнот келди. Исроил нашрлари юқори лавозимли бир амалдорнинг полиция ходимлари ишғол остидаги шарқий Қудусда жойлайшган масжиди Ақсога босқин вақтида ҳаддан ташқари ортиқ куч ишлатганини тан олганлигини ёзган.
Ўлим хабарлари келаётган минтақада халқ қаршилик кўрсатишда давом этиб, ишғолчи Исроил кучларининг тинч аҳолига қарши ҳаддан ташқари ортиқ куч ишлатгани ўлка нашрларида чоп этилди. “Times of İsrael” номли интернет саҳифасининг хабарига кўра, исроиллик юқори лавозимли амалдор полициянинг масжиди Ақсода ибодат қилаётган фаластинликларга қарши куч ишлатиши “Исроилга жиддий зарар берганини” маълум қилди. Полициянинг фаластинликларга қарши ҳаддан ташқари ортиқ ва номутаносиб куч ишлатганини тан олган амалдор “глобал имиджимиз ушбу ҳодиса сабабли жиддий зарар кўрди” деб гапирди.
Хабарларга кўра, Исроилда бош мухолифат партияси “Келажак бор” бошчиси Йаир Лапид Тель-Авивда Нетаньяҳу билан ўтказган учрашуви ортидан ўтказган матбуот анжумани “Yediot Ahronot” газетасининг интернет саҳифасида чоп этилди.
Лапид Исроилдаги сўнгги воқеалардан хавотирда эканлигини, лекин Нетаньяҳу билан учрашуви ортидан “янада кўпроқ хавотирга тушганлигини” билдирди.
Лапид ўз гапларида “Нетаньяҳу ҳукуматнинг ишларни назорат қила олмаётганлигини ва ишончни йўқотганлигини қабул қилиши керак” деди.
Масжиди Ақсо босқини билан боғлиқ танқидлар қилган Лапид бундан ташқари “Нетаньяҳу миллий хавфсизлик вазири Бен Гвирга берган ваколатларни қайтариб олиши керак. Бен Гвир каби бир “TikTok” масхарабози бу жойни бошқара олмайди” деб гапирди.
Исроил ўзининг зулмидан ўзи шокка тушмоқда
Ҳар йили рамазон ойида бўлганидек бу йилги рамазон ойида ҳам масжиди Ақсога ва Фаластин халқига зулм қилишда давом этаётган Исроилдан эътирофга ўхшаш баёнот келди. Исроил нашрлари юқори лавозимли бир амалдорнинг полиция ходимлари ишғол остидаги шарқий Қудусда жойлайшган масжиди Ақсога босқин вақтида ҳаддан ташқари ортиқ куч ишлатганини тан олганлигини ёзган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси