Россия 1 июлга қадар тактик ядровий қуроллар сақланадиган омбор қурилишини якунламоқчи.
Россия ядровий таҳдидларни яна кун тартибига қайтаради: 1 июлга қадар Кремл Беларус ҳудудида тактик ядровий қуролларни сақлаш омбори қурилишини якунлашни режалаштирмоқда, шундан сўнг у ерга тегишли қуроллар жойлаштирилади. Беларусда ядро қуроли жойлаштирилиши ҳақида Россия президенти Владимир Путин шанба куни кечқурун Россия телевидениесига берган интервюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Минск билан бу масала бўйича музокаралар олиб боришига Буюк Британиянинг Украинага уран билан бойитилган ўқ-дориларни топшириш нияти ҳақида эълон қилгани сабаб бўлган. Шу билан бирга, у Беларус режими раҳбари Александр Лукашенко “узоқ вақтдан бери Беларус Республикаси ҳудудида тактик ядро қуролларини жойлаштиришни сўраб келаётганини” даъво қилди. Путин ядровий каллакни олиб ўтишга қодир бўлган “Искандар” ракета тизимларининг Беларусга ўтказилиши ҳақида гапирди, шунингдек, Россия Федерацияси Минскка тактик ядро қуролини ташишга тайёр бўлган 10 та самолётни конвертация қилишга ёрдам берганини айтди. Шу билан бирга, у “Россия ўз ядро қуролини Беларусга бермаяпти, балки уларни АҚШ каби Европадаги каби Беларус ҳудудида жойлаштиради”, деб қўшимча қилди. Бундан ташқари, Путин Россия Ғарбнинг Украинага 400 та танк етказиб бериш режасидан хабардор эканини таъкидлаб, “Россияда 1600 та танк ишлаб чиқариш” билан таҳдид қилган. Унинг сўзларига кўра, бу рақамга ҳам янги, ҳам модернизатсия қилинган эски танклар киради.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта Лукашенко ўз нутқларидан бирида Украина учун уран билан бойитилган Британия снарядлари туфайли ёмон қўрқиб кетган, шунингдек, Россия Беларусга "ҳақиқий уранли ўқ-дориларни" топширишини даъво қилган эди. Аввалроқ Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Путиннинг “ядро компонентлари бўлган снарядлар” ҳақидаги сўзларини Украина ҳақида дезинформация деб атаган эди. Департаментнинг таъкидлашича, бойитилган уран снарядлардаги стандарт компонент бўлиб, ядро қуролига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Россия бекорга ваҳима қилиб қўрқяпти...
Путин Беларусда ядро қуроли жойлаштирилишини эълон қилди
Россия 1 июлга қадар тактик ядровий қуроллар сақланадиган омбор қурилишини якунламоқчи.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар