Саҳифалар маъмурлари ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириб, фойдаланувчиларни чалғитарди. Улар, хусусан, «НАТОга қарши кайфиятлар, норозилик ҳаракатлари ва коррупция» мавзусидаги материалларни чоп этарди, дейилади Facebook баёнотида.
Умумий ҳисобда ўчириб ташланган саҳифаларга – уларнинг орасида «Сегодня в Молдавии», «Грузия и религия», «СаНАТОрий в Латвии», «Спокойной ночи, Беларусь», «Балтия и Россия: друзья или враги?» ҳам бор эди – 790 мингдан ортиқ фойдаланувчи обуна бўлганди. 2013 йил октябрдан 2019 йил январгача бу аккаунтлар фейсбукда ўз материалларини реклама қилишда 135 минг доллар сарфлаган ва 190 та «тадбир» ташкил қилган (гарчи бу тадбирлар ҳақиқатда бўлиб ўтгани маълум бўлмасада). Келтирилган барча ўчириб юборилган Facebook саҳифаларининг скриншотлари Sputnik агентлиги материалларига ҳавола билан кузатилган.
Facebook маълум қилишича, аниқланган тармоқ ҳақида барча маълумотлар АҚШ Конгресси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, шунингдек, технологик компаниялар ва бу фаолият уларга йўналтирилан мамлакатлар сиёсатчиларига юборилган.
Шунингдек, компания Россияда яратилган ва Украина мавзусида ишлаган яна бир саҳифалар тармоғи ҳақида ҳисобот берди. Бу тармоққа 107 Facebook саҳифалари, гуруҳлари ва аккаунтлари ҳамда 41 та Instagram аккаунти кирарди. Уларга 230 мингдан ортиқ фойдаланувчи обуна бўлганди. Facebook бу тармоқ ҳаракатларида аввалроқ блокировка қилиб қўйилган Россия «Интернет тадқиқотлар агентлиги» саҳифалари билан «айрим техник мос келишлар»ни қайд қилган.
Facebook россиялик аккаунтларни биринчи марта оммавий раившда ўчириб ташлаётгани йўқ. 2018 йил апрелда компания «троллар фабрикаси», жумладан, «Федерал янгиликлар агентлиги» (РИА ФАН) саҳифаларини ўчириб ташлаганди. Июль ойида 2018 йилга АҚШ сайловларига аралашув бўйича кампанияда иштирок этишда гумон қилинган аккаунтлар блокировка қилинган. Бунинг ортидан Россия ва Эрон билан боғлиқ бўлган 650 дан ортиқ саҳифа ўчириб ташланган.
Фейсбукнинг Ўзбек тилидаги гуруҳларида ҳам “тозалашлар бўлган”. Жуда кўп гуруҳлар ўз аккаунтлари камайганидан шикоят қилишмоқда. 300 дан 65 минггача аккаунтлар йўқолиб қолгани айтилмоқда.
Facebook Россия билан боғлиқ юзлаб саҳифаларни ўчириб ташлади
Facebook Россия билан боғлиқ 500 дан ортиқ саҳифани ўчириб ташлади – уларнинг орасида 289 саҳифа ва 75 аккаунт, ижтимоий тармоқнинг таъкидлашича, Sputnik Россия давлат ахборот агентлиги ходимлари томонидан бошқариларди. Бу саҳифалар мустақил янгиликлар нашрлари ниқоби остида беркинган бўлиб, Марказий ва Шарқий Европа, Болтиқбўйи, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари учун мўлжалланганди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди