close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Миниюбка ва бекон: Ғарбга қочиб кетган муртад қиз ўзидан кетиб қолди

Яқинда исломни тарк этганлиги ва насронийлар тарафига қочиб ўтганлигини маълум қилган саудиялик Роҳаф ал-Қонун ижтимоий тармоқларда ўзининг янги ҳаёти акс этган фотосуратларни жойлаштиришни бошлади. Дейли майл хабар беришича, қиз илк бора оёқларини яланғочлади (сонларини кўрсатиб) ва тақиқланган чўчқа гўштини татиб кўрди.

У Торонто ресторанларидан бирида ўзига (чўчқадан тайёрланган) бекон буюртма берди. «Худойим, ахир бу менинг бекончам», - деб ёзди у расмга изоҳ тариқасида. Шунингдек, яланғочланган сонлари кўриниб турган ҳолда «Старбэкс» стаканини ёнига қўйиб, янги очиқ-сочиқ либосини ҳам мақтанди.
Роҳаф ал-Қонун 2019 йил 6 январда Қувайтдан Австралияга йўл олганида Суварнабхуми аэропортида қўлга олинди. Бу ерда у сиёсий бошпана сўраш ниятида эди. Унинг ҳаракатлари нафақат ватанида, Саудия Арабистонида, балки жаҳон ОАВда ҳам катта шов-шувларга сабабчи бўлди.
Тайланд ҳукумати уни ортга қайтармади. Ишга ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам қўшилиб, унинг Канадага қочоқ сифатида учиб кетишига ёрдам бердилар. Торонто аэропортида уни ташқи ишлар вазири Христей Фриланд қарши олди (Қаранг бошқа иши йўқ экан).
Канадада уни журналистлар мақтовларга кўмиб ташлади. Интервьюлардан бирида у Саудия Арабистони аёлларини танқид қилди ва бошқалар ҳам ундан ўрнак олишига умид қилишини айтди. Роҳафнинг оиласи ундан воз кечгани ҳақида расман эълон қилди.
Хуллас, Роҳаф ал-Қонун Исломга қарши жирканч ўйинларда фойдаланиш учун керак... Ундан фойдаланиб бўлгач ахлатга ташланади... 

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase