Францияда сўнгги 60 йилдаги энг ёғингарчиликсиз қишдан кейин қурғоқчилик бошланди, дея хабар беради Francе 24.
Мамлакат метеорологлари мамлакатда 32 кундан буён сезиларли ёғингарчилик кузатилмагани сабабли бонг урмоқда.
Meteo France агентлигининг таъкидлашича, қиш одатда ёмғир орқали ер ости сувлари даражасини тўлдириш учун ҳал қилувчи давр ҳисобланади.
Агентлик шу ҳафтада худди шундай қурғоқчилик ва ёғингарчиликнинг етишмаслиги Франция Республикасида охирги марта 1959 йилда, 64 йил аввал қайд этилганини айтди. Уларнинг қўшимча қилишича, 2022 йил Францияда ҳам энг иссиқ йил бўлди.
Агентликнинг таъкидлашича, яқин кунларда Франция жанубида ёмғир яна қайтади ва келгуси уч ой мамлакат учун ҳал қилувчи бўлади.
Франция Европада шунга ўхшаш муаммоларга дуч келган ягона давлат эмас.
Европа Иттифоқи иқлимшуносларининг таъкидлашича, ўтган ой Европадаги рекордлар бўйича учинчи энг иссиқ январ бўлди, Янги йил куни ҳаво ҳарорати қитъанинг айрим қисмларида рекорд даражага етди.
Европа 2022 йилда иккинчи энг иссиқ йилни бошдан кечирди, жумладан, юқорида айтиб ўтилган Франция, шунингдек, ўртача ҳароратнинг янги рекордлари Буюк Британия, Испания ва Италияда қайд этилган.
Иссиқлик минтақада сўнгги асрларда кузатилмаган кучли қурғоқчилик туфайли янада кучайди. Европада экинлар қуриб қолди, қурғоқчилик рекорд даражадаги ёнғинларни келтириб чиқарди ва бу қитъанинг электр тармоғи ва сув таъминотига қаттиқ босим ўтказди.
Охирги миллий гидрологик тадқиқот маълумотларига кўра, Европанинг қурғоқчиликка мойил мамлакатларидан бири бўлган Испанияда ўртача 50,7 фоиз сув захираси мавжуд бўлса, сўнгги 10 йил ичида бу кўрсаткич ўртача 60,8 фоизни ташкил этган.
Аввалроқ Италия ҳам қурғоқчилик туфайли қийинчиликларни бошдан кечираётгани хабар қилинганди.
Франция охирги 60 йилдаги энг кучли қурғоқчиликдан азият чекмоқда
Францияда сўнгги 60 йилдаги энг ёғингарчиликсиз қишдан кейин қурғоқчилик бошланди, дея хабар беради Francе 24.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди