Оқ уй хўжайини Джо Байден 20-22 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Польшага ташрифи чоғида Америка томони Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатишда давом этиши ҳақида баёнот беради.
Бу ҳақида АҚШ президенти маъмурияти Хавфсизлик кенгаши координатори Жон Кирби брифинг доирасида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ етакчиси "Вашингтоннинг Украинани қанча вақт керак бўлса, қўллаб-қувватлаш ниятини аниқ билдиради". Шу тариқа Оқ уй журналистларнинг Байден Польшага ташрифи чоғида Киевга янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилишни режалаштиряптими, деган саволига жавоб берди.
"Мен унинг сўзларидан илгарилаб кетмайман", деди Кирби ва бу борадаги барча тафсилотларни АҚШ президентининг ўзи айтишини маълум қилди.
Аввалроқ Байден Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий ёрдам масаласида ўз иттифоқчилари билан ҳаракатларини мувофиқлаштираётганини айтиб, Ғарбнинг Киевни қўллаб-қувватлашни давом эттириш нияти ҳақида гапирган эди. Оқ уй раҳбари Украина Россия учун абадий йўқотилганига ишонч билдирди.
Айни пайтда, Bild нашри Украина президенти Зеленский Парижга ташрифи чоғида Франция етакчиси Макрон ва Германия канцлери Олаф Шольцни самолётлар ва узоқ масофага мўлжалланган қуроллар етказиб беришни бошлашга кўндиришга муваффақ бўлганини истисно этмайди.
Оқ уй Байденнинг Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги баёнотини эълон қилди
Қўшма Штатлар зарур бўлгунча Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади, деди Америка етакчисининг маъмурияти.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар