“2023 йил 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқий қисмида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси профессор, доктор Али Эрбош жанобларига дўст ва қардош турк халқининг ушбу қайғусига ўзбек халқи, айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси чин қалбдан шерик эканини билдириб, ҳамдардлик мактубини йўлладилар.
Унда чуқур таъзия изҳор этилиб, мазкур фалокат оқибатида вафот этганларга, Жаноби Ҳақдан раҳматлар, мусибатли хонадон аҳлларига сабр-матонат ва жабрланганларга офият тиланди”, дейилади диний идора баёнотида.
Муфтий ҳазратлари Туркия халқига ҳамдардлик билдирди
Бугун Туркияда содир бўлган зилзила минглаб кишиларнинг умрига зомин бўлди, минглаб кишилар жароҳатланди, кўплаб фуқаролар уй-жойидан айрилди. Ўзбек халқи мусулмон турк биродарларимизнинг бошига тушган офатга жим қараб тура олмайди. Туркияга ўзбек қутқарувчилари жўнатилди, моддий ёрдамлар ҳам ташкиллаштирилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабарига кўра, муфтий ҳазратлари ҳам ўз ҳамдардликларини билдирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш