Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркия Республикасининг Қозоғистондаги элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат жануби-шарқида юз берган кучли зилзиланинг ҳалокатли оқибатлари муносабати билан қардош халққа ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлашини билдирди.
Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Қозоғистон Туркияга ҳар томонлама ёрдам беришини айтди.
Президент ҳамдардлик китобига қайд қолдирди.
“Туркиядаги вайронкор зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ҳақидаги хабар бизни чуқур саросимада қолдирди. Қозоғистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан бутун қардош турк халқига ҳамдардлик билдираман”, деб ёзади Давлат раҳбари.
Тўқаев зилзила содир бўлган 6 феврал куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Таййип Эрдўғанга қўнғироқ қилиб, чуқур ҳамдардлик билдирган эди.
У Қозоғистон зудлик билан Туркиянинг жабрланган ҳудудларига қидирув-қутқарув ишларида иштирок этиш учун қутқарувчилар ва шифокорларни жўнатаётганини, шунингдек, қардош мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
6 феврал куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди.
Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 5 мингдан ошди.
Президент Ражаб Таййип Эрдўған Туркияда табиий офат муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга туширилди.
Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Гретсия Кипр ва Ироқда ҳам сезилди.
Қозоғистон президенти Туркия элчихонасига бориб, ҳамдардлик билдирди
Тўқаев Туркия Республикасининг Қозоғистондаги элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат жануби-шарқида юз берган кучли зилзиланинг ҳалокатли оқибатлари муносабати билан қардош халққа ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлашини билдирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси