close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ислом ҳамкорлик ташкилоти фавқулодда йиғилиш ўтказади

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган ИҲТ Ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари йиғилишида Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанийянинг ўтган ҳафта Эронда ўлдирилиши ва Исроилнинг Ливанга ҳужумлари оқибати муҳокама қилинади.

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган ИҲТ Ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари йиғилишида Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанийянинг ўтган ҳафта Эронда ўлдирилиши ва Исроилнинг Ливанга ҳужумлари оқибати муҳокама қилинади.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бугун, 7 август куни Жидда шаҳридаги ИҲТ Бош котибиятида Фаластин-Исроил вазиятини, жумладан, ХАМАС сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳанийянинг ўлдирилишини муҳокама қилиш учун Ташқи ишлар вазирлари даражасидаги ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказади.

"Исроил босқинчилигининг Фаластин халқига, хусусан Ғазо секторига нисбатан давом этаётган ваҳшийликларига жавобан ушбу йиғилиш ўтказилди. Ҳозиргача бу ҳаракатлар 40 000 дан ортиқ одамнинг ўлимига ва 91 000 дан ортиқ фаластинлик тинч аҳолининг жароҳатланишига олиб келди, уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир”, дейилади ташкилот баёнотида.
Эслатма: 31 июл куни Ханиянинг Теҳрондаги қароргоҳига зарба берилди. Эроннинг янги Президенти Масъуд Пезешкиённинг инаугурация маросимида иштирок этиш учун Эронга келган Ҳанийя вафот этди. ХАМАС ҳаракати қотилликда Исроилни айблади ва воқеани теракт деб атади. Эрон Ҳанийянинг ўлими учун «тегишли вақтда ва жойда» қасос олишга ваъда берди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase