Азалдан Европа мамлакатларидаги абая "диний либослар" сифатида таснифланмаган - узун ва кенг кўйлаклар нафақат мусулмон дўконларида, балки «оверсайз»га мода туфайли Ғарб брендларида ҳам сотилади.
Бироқ, 2022 йилда мактабга абая кийган қизлар сони кескин кўпайди. Франция ғарбидаги катта мактаб директори Гвенел Сурелнинг сўзларига кўра, сентябрь ойидан бери камида 15 нафар ўқувчи абаяларда дарсларга келган. Сурелнинг фикрича, бу "қонунни четлаб ўтишга уюшган уриниш", деб ёзади CNE.
"Бундай кенг либослар Европанинг энг оддий дўконларида сотилади. Бу шунчаки туника дейишади", - дейди мактаб директори талабалар томонидан дунёвийлик меъёрларига етарлича риоя қилинмаётганидан норози бўлиб.
Франциядаги ўқитувчилар ва мактаб раҳбарлари абаянинг диний рамз эканлиги ҳақида бир фикрга келишмаган, аммо бу кийимни киювчилар сони ортиб бораётгани сабабли, расмийлар уларга тобора кўпроқ "қизиқиш" бошлашлари мумкин.
Франциядаги мусулмон ўқувчи қизлар абаяга ўтишди
Француз мактабларида ҳижоб узоқ вақтдан бери тақиқланган ва охирги пайтларда расмийлар баъзи мусулмон ўқувчи қизлар киядиган абаяга эътибор бера бошлаган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди