Россия диктатори Владимир Путин зинадан йиқилиб, думи суягини жароҳатлагани учун йўғон ичакда шошилинч жарроҳлик амалиётига муҳтож, деб ёзмоқда DailyStar.
"Путинга оддий жарроҳлик операцияси ўтказилади", — деди номаълум манба Телеграмда.
Газетанинг ёзишича, бу йиқилиш диктатор учун янги муаммоларни келтириб чиқарди.
"Ўтган ҳафтада дум суягининг лат ейишига олиб келган зинапоядан йиқилиш эътибордан четда қолмади ва жарроҳлик билан бевосита боғлиқ бўлмаган янги муаммоларни келтириб чиқарди", дея қўшимча қилади манба.
Ўтган ҳафта Ғарб газеталари Путин гўёки Москвадаги уйида зинадан тушаётганда сирғалиб, дум суяги билан йиқилиб, сўнг ёнбошига ағдарилган ва яна икки қадам сирғалиб тушгани ҳақида хабар берганди. Таблоидлар ёзишича, зарба туфайли Путин "беихтиёр ҳожат қилиб қўйган", бу ошқозон-ичак тракти саратони мавжудлиги билан боғлиқ.
Таблоид: Путинни шошилинч операция кутмоқда
Россиялик диктатор зинадан йиқилиб тушди ва жарроҳлар аралашувини кутмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси