close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Жапаров ўзбек-қирғиз чегарасининг 302,29 км узунликдаги бўлими тўғрисидаги шартномани тўлиқ ратификация қилди.

Садир Жапаров Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси тўғрисидаги шартномани тўлиқ ратификация қилувчи қонунни имзолади, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон.
"Садир Жапаров Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг 302,29 км узунликдаги алоҳида участкалари тўғрисидаги шартномани тўлиқ ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади", - дейилади хабарда.
Бир вақтнинг ўзида Жапаров Андижон сув омборидан (Кампиробод) биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни ҳам имзолади.
Бу билан, қандайдир маънода, Ўзбекистон ва Қирғизистон орасидаги чегаранинг баҳсли участкаларига доир асосий муаммоларга нуқта қўйилди, десак муболаға бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз ушбу шартнома Қирғизистон Жогорку Кенеши томонидан 17 ноябрь куни бир қатор баҳслардан сўнг маъқулланган эди. Битимни ратификация қилиш учун 64 депутат ёқлаб, 19 киши қарши овоз берган эди.
Маълумот учун, ушбу шартномага муфофиқ Ўзбекистон ва Қирғизистон маълум шартлар асосида чегаранинг 400 гектар атрофидаги бўлаклари билан ўзаро алмашади. Қирғизистон Ўзбекистонга Андижон (Кампиробод) сув омборини беради, Ўзбекистон Қирғизистонга яйлов ерларни.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase