Саудия Арабистони ва БАА 1990-йиллар охирларида толибон ҳаракати Афғонистоннинг катта қисмини, жумладан, Қобулни босиб олганидан сўнг, толибон ҳукуматини тан олган кам сонли мамлакатлардан эди.
«Биз АҚШ расмий шахслари билан Саудия Арабистонида январь ойида учрашамиз ва Абу-Дабида охирига етказилмай қолган музокараларни бошлаймиз», - деди Reuters агентлигига «Толибон» ҳаракати етакчилар кенгаши аъзоларидан бири.
«Бироқ биз барча манфаатдор томонларга Афғонистон ҳукумати билан гаплашмаслигимизни маълум қилдик».
Толибон вакили Забихулла Мужоҳид ҳам толибон АҚШ қўғирчоғи деб ҳисоблайдиган Қобул ҳукумати билан гаплашмаслигини маълум қилди. Бошқача қилиб айтганда, толибон Қобул ҳукумати билан музокара олиб боришни рад қилади, чунки реал ҳукумат Вашингтонга тегишли деб ҳисоблайди.
Бироқ Қобул пировардида тинчлик битимни Афғонистон ҳукумати имзолаши лозим эканлигини талаб қилиб туриб олган ва толибон билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш учун катта куч сарфламоқда.
«Музокаралар афғонлар раҳбарлиги сотида олиб борилиши ва уларга тегишли бўлиши лозим», - баёнот берди агентликка президент Ашраф Гани. «Муҳими, толибон бу ҳолатни тан олиши керак».
Шунга қарамай, АҚШ Вашингтон томонидан Залмай Халилзадо раҳбарлиги остида толибон билан тўғридан-тўғри музокараларни давом эттирди.
Томонлар учрашуви толибоннинг сиёсий офиси мавжуд бўлган Қатар давлати бўлиб ўтди, сўнгра Абу-Дабига кўчирилди.
АҚШ айнан шу йили Афғонистон президенти лавозимига сайловлар олдидан толибон билан сулҳ битими тузишдан умид қилмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп, маълум қилинишича, Афғонистондан америка қўшинларини олиб чиқишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамизки, толибон Афғонистон ҳудудининг 70 фоизини назорат қилмоқда деб маълум қилган, ваҳоланки, НАТО фикрига кўра, мамлакатнинг ярмига яқини толибон назорати остида.
Толибон билан янги музокаралар Саудия Арабистонида бўлиб ўтади
Гарчи толибон ҳаракати Афғонистон ҳукуматининг тинчлик ҳақидаги таклифини рад қилган бўлсада, январь ойида АҚШ расмий шахслари билан учрашишга тайёр. Толибон бош вакили Reuters агентлигига маълум қилганидек, декабрь ойида Абу-Дабида бўлиб ўтган АҚШ расмий шахслари билан музокаралар январь ойида Саудия Арабистонида давом эттирилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси