close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмонлар геноцидини инкор қилиш жиноятга айланиши мумкин

Сербия Бош вазири Ана Брнабич DeutscheWelle га берган интервьюда Сребреницадаги қонхўрлик геноцид ҳисобланмайди, деб айтганида боснияликлар ҳайрон қолмади. Геноцидни инкор қилиш 1995 йил, яъни геноцид рўй берган пайтдаёқ бошланганди, лекин охирги пайтларда, кўпчиликнинг қайд этишича, Сребреницада мусулмонлар геноцидини инкор қилиш Сербия сиёсатчилари ва академиклар доирасида тобора кенг тарқалмоқда.

Айнан шу сабабли Канадада геноцидни тадқиқ этиш институти мамлакат ҳукуматига Сребреницадаги геноцидни инкор қилиш жиноий жазога тортиладиган жиноят, деб тан олинадиган қонунни маъқуллашни талаб қилган петиция юборди, деб хабар берди Al-Jazeera.
Агар петиция иш берса, Канада Европадаги геноцидни инкор қилиш тақиқланган 9 мамлакат – Швейцария, Словакия, Венгрия, Хорватия, Македония ва бошқаларга қўшилади.
1995 йилнинг июлида серб ҳарбийлари томонидан Сребреницада 8000 дан ортиқ босниялик мусулмонларнинг ўлдирилиши собиқ Югославия бўйича Халқаро жиноий трибунал ва Халқаро судда геноцид деб тан олинди.
14 нафар серб, жумладан, Сербиянинг собиқ президенти Радован Караджич ва босниялик серблар етакчиси Ратко Младич геноцид ва бошқа жиноятлар учун жазоланди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase