close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Уч талоқ учун жинойи жавобгарлик

Ҳиндистон қуйи палатаси пайшанба куни маъқуллаган қонун лойиҳаси мамлакат олий судининг мусулмонларда талоқ орқали ажралиш амалиётининг конституцияга зид эканлиги ҳақида қарорини ҳаётга татбиқ этади. Уч талоқни жиноятга тенглаштириш ҳақида қонун лойиҳаси, хусусан, талоқ қўядиган эрлар учун 3 йиллик қамоқ жазоси белгиланиши қатор етакчи мухолиф партиялар намойишкорона мурожаатида маъқулланди, хабар беради Japan Times.

Конгресс партияси етакчисининг айтишича, билль жиддий қайта ишлашга муҳтож, боз устига, Ҳиндистонда бошқа дин вакиллари бўлган эрлар хотинидан ажралиш учун жиноий жазога тортилмайди.
Бироқ бош вазир Нарендра Моди ҳукумати парламентнинг юқори палатасида кўпчиликни ташкил қилмайди ва мухолифат кўмагиси уч талоқни узил-кесил тақиқлай олмайди.
Эслатиб ўтамизки, ўтган йили Ҳиндистон олий суди айрим мусулмон эркаклар ижтимоий тармоқлар ёки телефон орқали хотинларига берадиган уч талоқни конституцияга зид эканлиги ҳақида қарор қилганди.
Қонунчилик базаси бўйича вазир Рави Шанкар Прасад уч талоқ 22 мамлакатда, жумладан, қўшни Покитон ва Бангладешда тақиқланган эканлигини таъкидлади ва мухолифатни уни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase