Бу ҳақида Туркия вице-Президенти Фуат Октай воқеа жойидан хабар берди, дея хабар беради «Укринформ».
"Ҳозир, бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, бомба портлаши натижасида террорчилик ҳаракати тажовузкор томонидан содир этилган, бизнинг исоблашимизча, у аёл киши эди. Биз олти кишини йўқотдик, улардан тўрттасини – воқеа жойида. 81 та ярадор бор, улардан иккитаси оғир аҳволда", - деди Фуат Октай.
Туркия вице-Президенти портлашга алоқадор шахсларнинг барчаси жавобгарликка тортилишини таъкидлади.
Ички ишлар вазири Сулаймон Соулу ва Адлия вазири Бекир Боздаг ҳам шошилинч равишдаан Истанбулга келди.
Туркия Адлия вазири Бекир Боздаг Истанбул бош прокуратураси Истиқлол хиёбонидаги портлашни тергов қилиш учун саккиз нафар прокуророр ва икки бош прокуророр ўринбосарини тайинлагани ҳақида маълумот берилди.
Истанбулдаги теракт аёл киши томонидан содир этилди. Олти киши ҳалок бўлди, 81 киши яраланди
.Дастлабки маълумотларга кўра, бир аёл Истанбул марказида бомба портлатиб юборган. Теракт натижасида киши ҳалок бўлди, 81 киши яраланди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси